UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

"Бобур Арена" прожекторлари 1340 люксга етказилди Янгиликлар

"Бобур Арена" прожекторлари 1340 люксга етказилди

"Бобур Арена"ни Суперлига беллашувларига тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

"12 июль куни Лига мутахассислари Андижонда бўлиб, расмий учрашув ўтказиш бўйича қилиниши лозим бўлган, бироқ режадан ортда қолаётган масалаларни баёнлаштирганди. 21-23 июль кунлари Лига Андижонга навбатдаги бор ўз мутахассисларини юборди. 

Келишувга кўра, "Бобур Арена" стадиони прожекторлари 19 июль санасига қадар 1500 люксни ташкил қилиши керак эди. Бироқ 22 июль ҳолати бўйича прожектор ёруғлиги ўртача 1340 ни кўрсатди. Кийим алмаштириш, ҳакамлар, комиссар ва бошқа хоналарни тайёрлаш ишлари деярли якунига етган бўлиб, мазкур хоналарни жиҳозлаш ишлари қолган. Иш қай тариқа бажарилаётганини кўздан кечириш мақсадида кеча – 23 июль куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам "Бобур Арена"га ташриф буюрган.

Ўтган йилнинг 16 ноябрь куни вилоят ҳокими ҳамда Лига раҳбари ўртасидаги келишув асосида "Бобур Арена"да суғориш ва дренаж тизими, шунингдек, майдон талаб даражасига келтирилди. Прожекторларни созлаш харажатлари қоплаб берилди. Айни кунларда прожекторнинг қолган техникаси Ўзбекистонга кириб келаётган бўлиб, яқин кунлар ичида унинг ёруғлик даражаси ўртача 1800-2000 люксга етказилиши кўзда тутилган. 

Шунга қарамай, Бўстон даҳасида жойлашган стадион билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилмаган. "Андижон" клуби раҳбарияти шу йилнинг май ойида Лигага расмий хат билан чиқиб, U-21 жамоасининг уй учрашувларини шартли равишда Бўстонда ўтказиш масаласида ёрдам сўраган. Бироқ ҳозирги кунга қадар техник зона билан боғлиқ талаблар умуман бажарилмаган.

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Лига "Бобур Арена"га Суперлигани қайтариш устида ишламоқда. Ишонамизки, жуда қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишни амалга оширишнинг имконияти бўлади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика