UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Қандай қилиб? МЮ футболчи сотмай туриб 28,4 миллион евро ишлади  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  87 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4

Бобур Акбаров: “Бунёдкор” билан яна бир йиллик шартномам бор, лекин...” Янгиликлар

Бобур Акбаров: “Бунёдкор” билан яна бир йиллик шартномам бор, лекин...”

Жорий мавсум дастлаб “Бунёдкор” ва кейинчалик “Навбаҳор” таркибида ўйнаган Бобур Акбаров ҳуқуқий жиҳатдан “қалдирғочлар” аъзоси саналади.
У яна Тошкент жамоасига қайтадими ёки “Навбаҳор”да қоладими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида 25 ёшли ҳимоячининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Мавсумни икки жамоада ўтказдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғри айтасиз, аввалига мавсумни “Бунёдкор”да бошладим. Таъкидлаш жоизки, “қалдирғочлар” сафида ҳаммаси мен учун яхши бошланганди. Нуфузи жиҳатдан Осиёда энг юқори ўринда турадиган ОЧЛда дебют қилдим. Бироқ кейинчалик кутилмаганда жароҳатга йўлиқиб сафдан чиқдим. Кўплаб машғулотларни ўтказиб юбордим. Боз устига кейинчалик жамоада бош мураббий ўзгарди. Сергей Лушан бошқарувни ўз қўлига олгач, менга имконият бермади. Шунда муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим.

- “Навбаҳор”га табиийки бош мураббийнинг таклифига биноан борган бўлсангиз керак?


- Ҳа. Бахтиёр Ашурматов олий лигада ўйнаб кетишимда катта ҳисса қўшган инсон. Ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида у кишини ҳурмат қиламан. Ўтган йили “Гулистон”да самарали фаолият юритганмиз. Шунинг учун “Навбаҳор”га ҳам таклиф этди. Мураббийга ишонганим учун ҳам наманганликлар сафига бориб қўшилдим.

- “Навбаҳор”га ўтганингиздан кейин асосий таркибда ўйнай бошладингиз. Футболчи учун аслида ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш муҳимдир. Наманганликлар таклифини қабул қилиб адашмадим деб ўйлайсизми?


- Албатта. “Навбаҳор”да ўзимни жуда яхши хис этдим. Йигитлар ҳудди бир оиладек иноқ бўлиб кетишган. Мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабат аъло даражада. Имкони бўлса яна “Навбаҳор”да қолиб, фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Жамоа билан совринли ўринлар учун курашамиз. Бу борада имкониятимиз борлигига шубҳа қилмайман.

- Иккинчи даврада кўпчилик “Навбаҳор”нинг ҳимоячилари бўш ўйин кўрсатганликда деб айтди. Айниқса марказий ҳимоячиларнинг бир қатор хатоларга йўл қўйилгани айтилди. Бу борада фикрингиз қандай?


- Ҳаммани ўз қараши бор. Тўғри, баъзи вазиятларда хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. Ҳамма ҳам хато қилади. “Бунёдкор”да ўйин амалиётига эга бўлмаганимдан кейин янги жамоага мослашиш жараёни бир оз чўзилиб кетди. Йигитлар билан ўйин томонданар айрим тушунмовчиликлар юзага келди. Лекин бу узоқ давом этмади. Агар хатоларимиз жуда кўп бўлганида мураббий бизни захирада қолдирарди. Лекин ундай холат бўлгани йўқ. Деярли барча ўйинда асосий таркибда майдонга тушдим. Бунинг учун мураббийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- "Навбаҳор" футболчилар билан ҳалигача тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. шунга қарамай жамоада қолиб, фаолиятингизни яна шу клубда давом эттиришни ўйлаётганингизни қандай тушуниш мумкин?


- Бу гапизга қўшилмайман. Тўғри, тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган бўлиши мумкин. Лекин у қадар ваҳима киладиган даражада қарзи йўқ. Аниқ айтишим мумкин, қолган ўша оз миқдордаги қарзидан яқин кунларда қутилади. Буни аслида қарз ҳам деб бўлмайди аслида. Деярли бериб бўлган. Колаверса Бахтиёр Ашурматов вадасини устидан чиқадиган мураббий. Биз футболчилар унга тўлиқ ишонамиз. Бу мураббий билан “Гулистон”да ишлаган пайтларимизда ҳам пулларимизни тўлиқлигича беришганди. Бошка жамоаларда ҳам бу каби муаммолар бор. Лекин “Навбаҳор” у даражадаги жамоа эмас.

- Олий лига жамоалари ҳадемай янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Кейинги тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?  


- “Бунёдёкор” билан яна бир йиллик амалда шартномам бор. Лекин ҳозир аниқ тўхтамга келингани йўқ.

- У ҳолда йиғинни дастлаб “қалдирғочлар” билан бошлашингиз мумкин эканда?


- Шунақа бўлса керак. Лекин клубдан ҳеч ким менга ҳозиргача алоқага чиқмади.

- “Бунёдкор”га қайтиш борасида ўзингиз ўйлаб кўрдингизми?

- Ҳозирги бош мураббий Сергей Лушаннинг менга имконият беришига ишончим йўқ. Негаки, ўтган йили ўйнаш учун 5 дақиқа ҳам имконият бермаган эди. Бундай шароитда футбол ўйнаш жуда қийин. Футболчи спорт формасидан чиқиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Бу вазиятни бошимдан ўтказдим. Шунинг учун мавсумнинг  иккинчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказишга карор қилгандим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика