Бобиржон Омонов: "Мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажарсак, ижобий натижаларга эришамиз"
11 май 2017 13:06
Янгиликлар
Бобиржон Омонов: "Мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажарсак, ижобий натижаларга эришамиз"
10-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” - “Бухоро” учрашуви олдидан бухороликлар ҳимоячиси Бобиржон Амонов бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди:
“Эртага бўлиб ўтадиган ўйин хар иккала жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ. Гарчи “Пахтакор” бу мавсум кўнгилдагидек ўйин намоиш этмаётган бўлса-да, ушбу жамоа таркибида кўплаб миллий терма жамоа футболчилари жамланишганини унутмаслик лозим. Тошкентда “Пахтакор” ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатадиган жамоа саналади. Нима бўлган тақдирда биз ўз кучимизга ишонамиз. Агар мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажара олсак, ўйлайман-ки ижобий натижани қўлга киритса бўлади. Энг асосийси узоқ йўл босиб келадиган бухоролик мухлислар ва умуман стадионга ташриф буюрадиган мухлислар олдида чиройли футбол намоиш этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз” - деди Амонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар