

"Рух" ёшлар жамоасига "Заря" рақиблик қилган ўйинни ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов асосий таркибда бошлади ва ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.
Украинадаги фаолиятида илк голини уриб олган ҳамюртимиз жамоасининг тўртинчи голига ҳаммуаллиф ҳам бўлди.
Айни дамда "Рух"нинг 21 ёшгача бўлган жамоаси турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Шахтёр"дан 8 очко ортда қолмоқда.



