

"РУХ" - "ДЕСНА" 3:0
"Рух"га ўтганига кўп бўлмаган "Насаф" собиқ ҳужумчиси Бобир Абдиҳолиқов клубнинг U-21 жамоаси сафида чемпионат доирасида майдонга тушди. Баҳс мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди, аммо ҳамюртимиз бу ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади. Қайд этиш керакки, асосий жамоалар ўртасидаги ўйин 8 мартда бўлиб ўтади ва ҳамюртимиз ўша баҳсда ҳам ҳаракат қилиши мумкин.




