Бобир Абдихолиқов — "Насаф"га нима етишмагани, Беларусь чемпионатидаги мавсум ва олдиндаги учрашувлар ҳақида

Iskandarov Abdulaziz
15 ноя 2022
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россия билан ўйинларига чақирилган "Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов сайтимизга фикрларини билдирди.


"Чемпионат биз учун яхши ўтди. Жамоа янги тарих очди. Кумуш медалларга эга чиқди. Ўзим тўпурар бўлдим. Кайфият ажойиб",- дейди Бобир Абдихолиқов. 

- Терма жамоада сўнгги бор қачон ўйнаганингизни эслай оласизми?

- Охирги маротаба Сурияга қарши 2020 йил майдонга тушгандим. Сабр қилиб ўз устимда ишладим. Шу куни чақирилишим насиб қилган экан. 

- Бўлажак рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун Қозоғистонни ўрганиб чиқдик. Ҳимоявий ва узун паслар билан тўп тепади. Эртага мухлисларимизни кутиб қоламиз. Кўпроқ ишқибозлар келишига умид қиламан. 

- Кейинги йил қайси клубда ўйнашингиз барчани қизиқтиради...

-  Навбатдаги мавсумда қаерда ўйнашим яқинда аниқ бўлади. 

- Суперлигани кузатиб бордингизми? "Насаф"га нима етишмади?

-  Албатта кузатдим. "Насаф"ни ўзида қўлида эди. Керакли ўйинларда ғалаба қозона олмади. 

- Беларусь чемпионатининг даражаси қандай экан?

- Беларусь чемпионати савияси яхши. "Шахтёр Солигорск", БАТЭ, "Динамо Минск" ЕЧЛ,  Конференциялар лигасида ўйнайди.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia