Бобир Абдихолиқов: "Европанинг кучлироқ чемпионатида тўп тепиш ниятидаман"
19 ноя 2022 18:05
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов: "Европанинг кучлироқ чемпионатида тўп тепиш ниятидаман"
- Россия билан биринчи марта ўйнаяпмиз. Ўзига хос тарихий учрашув бўлади. Бу борада нима дея оласиз?
- Худо хоҳласа, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Халқимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.
- Терма жамоа йиғинидан кейинги режалар қанақа?
- Йиғин якунлангач, яна Беларусга қайтишим керак. БАТЭ билан Кубок доирасидаги ўйинимиз бор. Ўша ўйиндан сўнг дам олишга чиқамиз. Озгина дам олиб, кейин бир қарорга келамиз.

- Польша ва яна турли Европа клубларидан таклифлар борлигини эшитдик...
- Ҳа, таклифлар бор. Худо хоҳласа, чемпионат ўйинларини тугатиб, шошмасдан бир қарорга келамиз.
- Клуб раҳбарияти ва менежерлар ҳал этишадими ёки барибир сиздан ҳам сўрашадими?
- Охирги сўзни мен айтаман. Хоҳишимга қараб, йўл тутилади.
- Ўзингизга қолса, қайси вариантни танлаган бўлардингиз?
- Европанинг кучлироқ чемпионатида тўп тепиш ниятидаман.
- "Энергетик-БГУ" клуби вакиллари қандай фикрда?
- Улар кучлироқ чемпионатга йўл олишимни исташади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар