

Миллий жамоа ҳужумчиси Бобир Абдиҳолиқов эртанги ўйин ҳақида гапирди.
"Таёргарликлар давом этмоқда. Ҳаммаси яхши. Эртанги ўйинга 100% тайёрмиз.
Клубдаги илк голимни урдим. Қирғиз Республикасига қарши ўйинда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан.
Кайфият ҳаммада зўр. Тақвим мураккаблик туғдирмайди. Барчасини майдонда кўрсатамиз", -дейди Бобир Абдиҳолиқов.




