Блаттер: "Инфантино билан судлашаман"

Mirjalol Normatov
29 май 2019
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилот ва унинг амалдаги президенти Жанни Инфантинони судга бермоқчи.

"Чоршанба куни адвокатлар билан катта учрашув бўлади. Ой охирига қадар Инфантино ва ФИФАни судга бераман", - деди Блаттер.

Блаттернинг айтишига кўра, унинг виждони тоза ва барча ишларни молиявий қўмитанинг рухсати билан амалга оширган. Шу боисдан у ФИФАдан манавий зарарни қоплатмоқчи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RCN Radio