

"Мен "Монако" таклифини қабул қилмаган бўлардим. Клубдаги вазият жуда қалтис. Анрининг бу қарори - хато.
У сўнгги марта Францияда ўйнаганига анча бўлди. Шунга қарамасдан Анри ўзи билан кўплаб ғояларни олиб келган. У ёш, футбол ҳақида кўп маълумотга эга. Бу нарсалар Тьеррига ёрдам бериши мумкин" - дейди Блан.
"Монако" Анри қўл остида Франция чемпионатида 4та учрашув ўтказди ва уларнинг 3тасида мағлуб бўлиб, бир марта дуранг қайд этди.



