Блан: "ПСЖ футболчилари "Мальмё"га қарши ўйинда Ибрагимовични сардор қилишни сўрашди"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2015
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Мальмё"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан (5:0) сўнг интервью берди.

"Ибрагимовичнинг Мальмёга қайтиши билан боғлиқ воқеа туфайли бугунги вазифамиз иккинчи ўринга ўтиб қолди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, ўйиннинг 15 дақиқасида ПСЖ икки тўп ҳисобида олдинда бораётган эди. Асосийси биз вазифамизни уддаладик, "Шахтёр" - "Реал" баҳсининг натижаси бизга қизиқ эмас.

Жамоа футболчилари олдимга келиб, мендан Златанга сардорлик боғичини беришни сўрашди. Уни ўзгартиришимга сабаб эса, Ибрагимович трибуна қарсакларидан баҳраманд бўлиши керак эди" - дейди Блан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe