Блан ПСЖ билан шартномасини 2018 йилгача узайтирди

Aslanov Jasurbek
11 фев 2016
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан клуб билан шартномани узайтирди.

Маълум бўлишича, янги битим муддати 2018 йилгача белгиланган. 50 ёшли мутахассис билан амалдаги келишув 2016 йилнинг ёзигача эди.

"Бу ерга келганимдан бошлаб жамоада ишлаш мен учун катта шараф эди, ишонч учун миннатдорчилик билдираман. ПСЖ жаҳон футболида Франция элчиси бўлиб қолишига ишонаман" - дейди Блан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: PSG