UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Аргентиналик собиқ футболчи: “Мессига етакчилик қобилияти етишмайди”  1 19:52Coca Cola Суперлига. Бешта гол урилган баҳсда АГМК “Бунёдкор”ни мағлуб этди  34 19:45Қайдномадаги хатолик туфайли “Рома”га техник мағлубият ёзилди  3 19:28Англия Лига Кубоги доирасида бугун ўтиши керак бўлган “Тоттенхэм” иштирокидаги баҳс бекор қилинди  0 19:23Футзал. АГМК - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Лэмпард: “У “Челси”да тиббий кўрикдан ўтмоқда”  2 18:57Coca Cola Суперлига. “Қизилқум” – "Машъал" (матнли трансляция)  5 18:55Диққат! championat.asia сайти танлов эълон қилади  0 18:47Карикатура: Ибрагимович шу ёшида ҳам "Милан" етакчиси  2 18:23"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди  1 18:00Азмун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади  5 17:39Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда  21 17:14Вейналдум яна "Ливерпуль" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  1 16:51Хитой Суперлигаси. Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Тяньцзинь Тэда" 90+1 дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради  4 16:23Карикатура: Кепа "Челси"да қоладими?  4

"Бизнинг футбол жаҳон чемпионатига чиқишга муносиб ҳам эмас". Диёр Имомхўжаев "Бунёдкор", ОЧЛ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

"Бизнинг футбол жаҳон чемпионатига чиқишга муносиб ҳам эмас". Диёр Имомхўжаев "Бунёдкор", ОЧЛ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳақида гапирди

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев кеча футбол аҳлига видеомурожаат қилди.

Қуйида ушбу видеомурожаатда Диёр Имомхўжаев айтган гапларни ёзма равишда тақдим этамиз:


"Ассалому Алайкум, ҳаммага! Мавзуимиз футбол бўлгани учун одатда ҳаммамиз футбол ҳақида гаплашамиз. Ҳозир футбол мавзусига ўтишдан олдин битта кичик ривоят айтиб бермоқчиман. 

Битта қишлоқда бир ота-онанинг фарзандлари - олтита ака-ука яшаган экан: Эрмат, Шермат, Эшмат, Тошмат, Ғишмат, Ҳурмат деган ака-укалар бўлган экан. Улар ҳаммаси курашга қизиққан, доим бир-бири билан курашиб юрар экан. Кимдир кўпроқ баданига эътибор берган, кимдир кўпроқ ейишига эътибор берган, кимдир кўпроқ кийимига эътибор берган, шундай қилиб ўзаро курашлар биринчи-иккинчи ўринларни олиб, қўшни қишлоқларга ҳам мусобақалашишга бориб туришар экан. Мусобақалашиб ҳам ака-укалар мавқейи тушиб борар экан. Олдин бошқа қишлоқларда ҳам шу олти ака-уканинг ҳурмати бўлган бўлса, охирги пайтларда ҳурмати анча тушиб қопти. Кейин ака-укалардан бирининг ақли ишлаб оға-инилар, агар ҳаммамиз бир ота-она фарзанди эканимизни бошқа қишлоқдагилар билиб қолса, бизни мусобақадан четлатишади дебди. Чунки мусобақада шундай экан: ака-укалар бир-бири билан келишмаслиги, бир-бирига ёрдам бермаслиги учун қариндош-уруғчилик ришталари бўлиши керак эмас экан. 

Худди шу нарсани ўзимизнинг футболга ўгириб айтайлик, Эрмат, Эшматларнинг ўрнига "Насаф", "Бухоро", "Нефтчи" ва бошқа жамоаларимизни қўйиб кўрайлик. ОФК шу пайтгача ўйлаган "Бунёдкор"ни "Узтрансгаз" молиялаштиради, қайсидир жамоани "Кўкдумалоқгаз" молиялаштиради, кимнидир "Гиссарнефтегаз" молиялаштиради, яна кимларнидир газ ёки нефть соҳасидаги бошқалар молиялаштиради, мен уларга раҳмат айтаман. Яъни ОФК ўйлаган, ҳамманинг ўз ҳомийлари бор, бир қарашда зўр. Лекин худди ака-укалар каби бизнинг клублар мусобақадан қолиб кетишни хоҳлашмагани учун отаси кимлигини айтишга уялган бўлса керак. Аслида ҳаммасининг отаси, ҳаммасининг тепасида турадиган ташкилот бу "Узбекнефтгаз", уларнинг ҳам тепасида турадиган, яъни бобоси бу давлат. Яъни, биздаги кўп катта клубларни давлат молиялаштиради. Бош вазир протоколи билан чиқиб ҳукуматимиз футбол ривожи учун, миллионлаб халқимизнинг жаҳон чемпионати орзуси ушалиши учун кўп-кўп пуллар беришади. 

Лекин эътибор берсак, ўша ака-укаларга ўхшаб борган сари Осиё чемпионлар лигасида бизнинг мавқеимиз тушиб боряпти. Эсингизда бўлса, авваллари 3+1 йўлланмамиз бўларди, тўртта жамоа қатнашарди. 2+2га тушдик, 1+2га тушдик, 1+1га тушдик, чунки биз ОФКни алдаб келганмиз, аслида ўзимизни ўзимиз алдаганмиз. Ҳаммамиз биламизки, шу клублар тепасида турувчи ҳомийлар бўлмаса бугунги натижасига эришмайди. Футбол тепасида ишлашни бошлагандан бери кўряпмизки, жуда кўп клублар ойлик маошга асосий пулларни сарфлашади. Бошида қурилган "Бунёдкор" академияси билан ҳозирги "Бунёдкор" академияси ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Олдинги шароитлар қанақа, ҳозирги шароитлар қанақа? Олдинги овқатланиш қанақа, ҳозирги овқатланиш қанақа? Ётар жой, бассейн аҳволи...Олдин академияга қандай эътибор берилган, бугунга келиб академия қай ҳолатга тушган? Бу нарсани қачондир тўхтатишимиз керак. 

Агар отамизни айтишдан уялиб Осиё чемпионлар лигасидан қолиб кетишдан қўрқадиган бўлсак, мен шу лавозимда ишлаб туриб айтаманки, яхшиси Осиё чемпионлар лигасидан қолиб кета қолайлик. Муҳими, футболимиз тўғри йўналишга тушиб олиши учун. Бу гапларни айтиб нима бўларкин деб хавотир ёки гап-сўз қўзғатиш шарт эмас. Чунки Профессионал футболи лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси бирлашиб Осиё футбол конфедерациясига ОФКжон, аслида буларнинг ҳаммаси битта жойдан молиялаштирилади. Бизда Президент қарори чиқди, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамма клубларни ўзига олиши, буларни келишилган ўйинларга яқинлаштириш ёки бошқа нарса эмас. 2030 йилгача булар секин-секин хусусий бўлиб ўз юкини ўзи тортмаса, бўлди давлат шунча пул берди, бу ўзини оқламади 25 йил давомида, болалар футболимиз шу аҳволга келиб қолди, стадионларимиз шу аҳволга келиб қолди. Давлат активларини бошқариш агентлиги билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси бирлашиб, бу пулларни секин-аста болалар футболига, академияларга, стадионларга, прожекторларга, майсаларга, майсаларни ўрадиган машиналарга сарфлаб инфраструктурани яхшилаб, футболчилар секин-секин ўз аравасини тортадиган ҳолатга олиб келиш ниятида деб тушунтирса, менимча ОФК ҳам тушуниши керак. Агар ОФК тушунмаса, демак биз аслида нотўғри йўлдамиз, демак биз ўзимизни ўзимиз алдашни тўхтатишимиз керак бўлади, шунда менимча ҳаммаси изига тушиши керак. Чунки яна бир марта қайтараман, ОФК томонидан лимит бизга берилиши бўйича ёки клубларимиз ривожланиши тенденцияси бўйича олдинга кетаётганимиз йўқ. Клубларимиз аллақачон гуруҳдан чиқишни орзу деб билишади, аллақачон ярим финалларга боришимиз йўқ бўлиб кетган, гуруҳдан чиқиш охирги марта қачон бўлганини эслаш ҳам қийин аҳволга келдик. Тўғри, ҳозир "Пахтакор" гуруҳдан чиқиб узоқроққа борадиган бўлса, квотамиз ошиши мумкин, лекин нега фақат "Пахтакор"га қараб ўтиришимиз керак? Нега давлат бераётган пулни инфраструктурага, фарзандларимизга, ёшларга, болаларга тиксак халқ индамайди, чунки уларнинг ҳам болалари ўйнайди, яъни келажакка инвестиция. Нега энди ўзини ўзи боқа олмайдиган, беш мингта мухлис йиға олмайдиган клублар шу йўналишда давом этиши керак деган саволни менимча ҳар биримиз ўзимизга беришимиз керак. Халқаро майдондан четда қолиб кетамиз деб қўрқиш керак эмас, агар нотўғри йўл билан халқаро майдонда ниманидир қойиллатаётган бўлсак ҳам майли эди. Уни ҳам, буни ҳам қилолмаяпсизми, келинглар ҳаммасини бошидан бошлаб футболни қайтадан оёққа турғазишни ўйлаган маъқул. 

Шунинг учун ким ҳар хил гапларни чиқараётган, ким ўз манфаатини клуб манфаатидан устун қўяётган бўлса, орамизда шундай инсонларга жой бўлмаслиги керак. Мен бир нарсага жуда ишонаман, ҳаммамиз ўз чўнтагимиздан бирор нарсага пул тикадиган бўлсак, тийин-тийинигача текшириб оламиз. Энди давлат пули қаерда бўладиган бўлса, ўша пулга эга чиқмоқчи бўлган одамлар ҳам албатта бўлади. Ва бундай одамлар футболимизда жуда ҳам кўп. Ўшаларга қарши курашиш керак бўлса, келинг бир ёқадан бош чиқарайлик. Бояги ривоятга қайтадиган бўлсак, ўзининг ота-онаси кимлигини айтишдан уяладиган ака-укаларга эргашишимиз керак эмас. Давлат боқяпти клубларимизни. 

Мен клубларга ҳомийлик қилаётган "Нефтегаз" раҳбарларига раҳмат айтаман, лекин модомики пулни давлат беряптими, демак шу пулларни назорат қилиш ҳам керак. Давлат активларини бошқариш агентлигининг саҳнага келиши аслида мана шундан. Пул нимага кетяпти, қанча ишлатиляпти, нималар қилиняпти, бунинг орқасида кимлар турибди каби катта-катта масалаларни очишимиз керак. Агар ўзбек футболида ҳам Туркия, Италияга ўхшаб катта инқилоб қилиш вақти, кимларнидир қамаш, кимларнидир қилган иши учун жавоб бериш вақти келди деб ҳисобласак, менимча тўғрироқ бўлади. Бу нарсадан қўрқишимиз керак эмас, чунки кимнинг боши деворга бориб урилмагунча, кимдир ҳамром ейишдан тийилмагунча, бу пуллар коррупция бўлиб кетаверса, ҳеч қачон баракамиз бўлмайди. 

Мен баракаси йўқ жойда терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, ҳеч қачон сочимни юлган бола эмасман, чунки ўзбек бўлиб туриб, ўзбек ўғлони, мана шу Ватан фарзанди сифатида айтаманки, бизнинг футбол жаҳон чемпионатига чиқишга муносиб ҳам эмас. Ҳукумат шуни тозаламоқчи, тўғри бўлсин демоқчи, шунча пул осмонга учди, энди болаларга берайлик, секин-секин клублар ўз юкини тортсин, шу йўналиш бўлса биз уларни қўллаб-қувватлайлик, баъзи бир одамлар гапига кириб, қандайдир провакацияга учиб бошқа жойга кетиб қолишимиз шарт эмас", - дейди Диёр Имомхўжаев. 


Қуйида ушбу видеони томоша қилиш мумкин. 



Рейтинг: +47   

Фикрлар

+46   
13 авг 14:04:26
Nazir Dusmatov
ПФЛни иши мени немец тилини урганганимга ухшаб колди. Укитувчим декретга кетарди, урнига келгани алфавитни кайтадан ургатиб эски укитувчимни йомонлаб узи хам декретга кетарди.
+16   
13 авг 14:30:46
Mustaqil_fikr
Ota Xaqida gapiribsiz, Otangiz Abror Imomkhujaev, va Ayniddin G’iyosov va Albatta siz Ulug’bek Mirzaevni tagiga qanday qilib Suv quyganingizni ham yozingda endi uko ((
Otangizni to’g’ridan to’’g’ri direktor qilommaysizda?!
Buhoroga direktor almashkanda Chiqishlar qilgan edingiz))))

Bunyodkorga direktor noqonuniy almashkanga o’zingiz ham o’sha yig’ilishga uttirib endi Bunyodkordi Abror Imomkhujaev boshqarishidan, Futbolli F xarfigayam
Tushunmagich Ayniddin g’iyosov esa Oddiy kukla ekanligidan Xursand bulib utirdizmi???

Qani yozmaysizmi: Davlat Aktivlarini boshqariah agentligi qonunan faqat nazorat va tekshiriv qilishi kerak, klub direktoriini esa Neftigaz almashtirishga haqli ekanligini!?
Yozmaysiz,! Chunki hammasini Boshiga siz va Dadangiz turibtida ))
Bu narsani biz Surhandaryoda billikmi?!
Demak Vaqti kelib siz xamma joyga nomini aytib man man llik qilyatkan Futbol Federatsiya Prezidentiga ham qilgan kirdi korlariz yetib borgich albatta !!!

Bu dunyoga nimagadur erishishingiz mumkun ammo lekin xaq dunyoga borganinglarda Ota-Bola buni javobini berasizlar, men bir oddiy surxon muxlisi sifatida aytaman, shu Ulug’bek mirzaevdek profisional mutaxassis O’zbek futbolida uzoq bo’lsa ikkita, bittasi u ikkinchisi Bahrom Davlatov !
Ayniddin va Dadangiz Bunyodkordek mega klubdi botqoqlikga olib boradi !!!


+12   
13 авг 14:45:09
Zizi
Имомхужаевлар икки юзли одамлар. Дили бошка, тили бошка. Аброр азалдан шунака инсон булган. Ёшлигимдан биламан. Угли отасига тортмай кушнисига тортармиди.
+12   
13 авг 14:43:18
Chelsea N1
oilaviy Bunyodkorni boshqarila
+9   
13 авг 19:04:13
Davronbek Beshariq
Хаа Диёрбек энди мен хам айтаман , мансабга утириб олиб , ичингдаги , дилингдаги тулиб , сочилиб гарадиган булиб , МТЖ миз качон ЖЧ га чикади деб юрадиган бола , энди МТЖ жахон чемпионатига чикишга лойик эмас деб айтяпсан. Хаёлингга нма келса айтаверасанми. Ээ сен хакингда фикрим ижобий эди. МТЖ хакида гапирган гапингдан кейин , умуман хафсалани пир килдинг .....Узбекистонда футбол йук булса , йук булиб кетсин..
+9   
13 авг 14:45:56
Mustaqil_fikr
IBOH SARIASIYA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Диёржон отангизга минг рахмат сиздек инсонлар бор екан биз албатта ЖЧ га чиқамиз.
Qaysi otasiga? Bunyodkorga zam direktor qilib quygan otasigami? Profissional ulugmbek mirzaevdi bir yil davomida Kompramat yig’ib tagiga suv quyib endi bunyodkorga boshliq buvogan otasigami?
+8   
13 авг 14:59:01
VIRUS
BUNYODKOR FUDBOL KLUBI EMAS IMOMHOJAYEVLAR FUDBOL KLUBI DEN NOMINI O'ZGARTIRIB QOYMABSILADE BIRA TOLA
+8   
13 авг 13:50:27
Davronov Nodirbek
qaysi rahbar bunchalik intervyular beradi avvalgilarini tanimasdikam raxmat diyor imomojayev
+6   
13 авг 15:38:06
PAXTAKOR.UZ
Diyor kim nimadisa disin man sanga ishonaman, man sani oyleni bolaligimdan taniman tarbiya ko'rgan oyila ishlaringa omad futbolimiz ichidigi kalamushlani tozala, kalamushlani ushashi zo'r yo'li kalamushga qopqon qo'yish ishinga omad...
+5   
13 авг 17:20:29
2503
Диер демокчики жамоаларни хусусийлаштириш кк демокчи булябди,шахсий фикримча бизи шароитда хали хусуйлаштиришга анча бор,дейлик бир бой узб кулибларидан бирини сотиб олса у фойда олиб биладими?уйлашимча ололмайди,бойларам ахмок эмас узб жамоаларини сотиб оладиган ахмок одам бой булмайди,кулиблар узини узи бошкармокчи булсаям хозирги шароитда бошкара олмайди,хуш улар каердан даромад килишади,томашобин берадиган 20минг белит пулиданми?стадионларда нари булса ойида 2 та уйин утказилади,бу уйинлардан тушган пул стадион мамуриятини сарф харажатига етсаям катта гап свет сув ишчилар ойлиги бало батарларгаям озгина пул кетмайди,бизда одамларни доромади европаликларники каби куп эмас айрим уйинларга 200доллордан белит оладиган одам деярли йук,кискаси узимини фикримча бизга футболни хусуйлаштиришга хали анча бор деб уйлайман,хозирча ешмат гишматлар отасини карамогида колгани яхши алохида булиб яшайман деса эшмат гишматлар очидан улади
+5   
13 авг 14:45:08
Хонмирзо
Ўқиб кўрсам кўпчилик Диёр яхши гапирипти, кўп гапиряпти деб хурсанд бўлганга ўхшапти.
Биласизларми, кўп гапиргандан қўрққулик деган гап бор, кўп гапириб вилдир вилдир қиландан кўра индамай ишлаб ўзининг ғоялари билан результатни кўрсатиш керак манимча.
Диёрни сув устига чиқиб қолган мойга ўхшатаман, ялтир юлтир қиладию лекин сувни ифлосланишига сабаб бўлади холос.
ўзининг регламентига ўзи риоя қилмасдан клубларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлгани, регламент ўзгармацди деб туриб қуръада ўзгартириш киритишга рози бўлгани эсидан чиқиб кетди шекилли.....
бу мани шахсий фикрим, унга хусуматим йўқ омадини берсин. Фақат танқидларга тўғри қараб шошқалоқлик қилмай етти ўйлаб бир кессин демоқчиман холос.
+4   
13 авг 16:37:50
PITSTOP
Бўшашма Диёр
+4   
13 авг 15:04:24
VIRUS
Endi navbat Bunyodkor Fudbol klubini IMOMHOJAYEVLAR Fudbol klub deb nomlash qoldi xolos
+3   
13 авг 15:43:44
Zlatanuz29
Bunyodkorda nimala bovotgani haqida tushuntirish berila pfl bomasa surila bottan ,nega mirzaev olindi ishdan javob berilaaa
+3   
13 авг 14:59:56
Mustaqil_fikr
Хонмирзо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўқиб кўрсам кўпчилик Диёр яхши гапирипти, кўп гапиряпти деб хурсанд бўлганга ўхшапти. Биласизларми, кўп гапиргандан қўрққулик деган гап бор, кўп гапириб вилдир вилдир қиландан кўра индамай ишлаб ўзининг ғоялари билан результатни кўрсатиш керак манимча. Диёрни сув устига чиқиб қолган мойга ўхшатаман, ялтир юлтир қиладию лекин сувни ифлосланишига сабаб бўлади холос. ўзининг регламентига ўзи риоя қилмасдан клубларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлгани, регламент ўзгармацди деб туриб қуръада ўзгартириш киритишга рози бўлгани эсидан чиқиб кетди шекилли..... бу мани шахсий фикрим, унга хусуматим йўқ омадини берсин. Фақат танқидларга тўғри қараб шошқалоқлик қилмай етти ўйлаб бир кессин демоқчиман холос.
Siz 100000% Xaqsiz !!!
Chunki bu Diyor Ahmatjonov davrida kim ediyu xozir kim? Avvaliga Davrosh Shoqurbonovdi tagiga suv quydi, Endi Jimgina ishlab Yopilib ketgich klub Bunyodkordi Bronza medal olib chempion qilgan (Pulsiz klub uchun bronza ham
Chempionlik) Ulug’bek Mirzaevga qarshi bir yil kompramat yig’gan Otasi Abror Imomhujaev (Bunyodkorda zam direktor ) bilan birga Mirzaevdi hechkimga miq etmasdan yashirincha yig’ilish utkazib ishdan olib urniga Afirist Masheynik va Jinoyatchi (Tamojnya va Nalogoviy problemalardi yopib yurgich) Ayniddin G’iyosovdi “Kukla direktor” vazifasiga qo’ydi !!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика