UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  196 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида Янгиликлар

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида

"Нариги тараф"нинг фикрини билиб олдик.

Эртага, 25 февраль куни "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон ва қозоғистонлик мухлислар учун ўзгача воқеа, сабаби клублар 33 йилдан бери бир-бирлари билан ўйнашмаган!

Championat.Asia Қозоғистонда бўлажак ўйин ҳақида нималарни ўйлашаётгани ҳақида билиб олди. Сайтимизга Қозоғистоннинг Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников кичик интервью берди.


- Қозоғистон учун Ўзбекистондан рақиблар билан ўйинлар доим жуда қизиқарли бўлган, - деб бошлади Стрельников. Ҳаттоки мавсумлар оралиғидаги йиғинлар пайтидаги баҳсларда ҳам. Қўшни ва минтақада гегемонлик учун курашаётган давлатлар ўртасидаги азалий рақобат шундай муносабатлар тизимини қурдики, баъзида мусобақада ғалаба қозонишдан кўра, энг яқин қўшнига қарши ғалаба муҳимроқ ҳисобланадиган бўлди. Бу нафақат футболга, балки спортнинг барча турнирларига таалуқли.

Фахрийлар СССРда "Қайрат" ва "Пахтакор" ўйинчиларга энг катта бонус пуллари Киевнинг "Динамо" ёки Москванинг "Спартак" жамоалари билан ўйинлардаги муваффақият учун эмас, балки бир-бирлари устидан қозонилган ғалаба учун тўланганини эслашади.

Албатта, турли конфедерацияларда узоқ вақт қолиш Қозоғистон ва Ўзбекистонни футбол нуқтаи назаридан ажратиб турди. Балки, бу қарама-қаршиликни янада қизиқарли қилгандир. Қолаверса, доим бир-бирининг сифат даражасини баҳолаш фойдали – Ўзбекистонда ҳам доим кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар бўлиб туради деб ўйлайман.

Албатта, умуман олганда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони кучсиз рақиб бўлиши мумкин эмас, аммо ҳозирда "Пахтакор"нинг ҳақиқий савиясига баҳо бериш жуда қийин. Тошкентликлар сафидан ўзим таниган футболчилардан, масалан, Драган Черан билан баъзан гаплашамиз. Максим Шацких футболчилик пайти Қозоғистонда ўйнагани сабаб ҳам уни билишимиз тушунарли. Албатта, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Азизбек Турғунбоев ва бошқа Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларини эшитганман. Аммо, шу билан бирга, уларнинг фаолиятини яқиндан кузатиб борганман демаган бўлардим. Шубҳасиз, қозоғистонлик мухлислар бу ўйинда "Қайрат"дан фақат ғалаба кутишади, аммо шуни тушуниш керакки, олмаоталиклар айни пайтда ўз тарбияланувчиларига кўпроқ урғу берган ҳолда, таркибни жиддий тарзда қайта қуришмоқда. Бегона майдонда "Пахтакор"дек рақибни ютиш осон бўлмайди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ушбу қарама-қаршиликка жиддий қизиқиш борлигини масалан Тошкентда ўтадиган баҳсни Қозоғистонда "Qazsport" телеканали тўғридан-тўғри кўрсатиши ҳам исботлаб турибди. Оддий спаррингнинг бундай эътиборга лойиқ эмаслиги аниқ. Бу ўйинни аниқ кутишмоқда", - деди Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви, эртага 25 февраль куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика