

– Ўйин ҳақида
– Ўйин оғир бўлишини билардик ва унга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун биз “Пахтакор”дан яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман, аммо афсуски, омад биз томонда бўлмади.
– Жорий мавсумдаги кўрсаткичларингиз ҳавас қиларли эмас. Суперлигага мослашишингизга нималар тўсқинлик қилди?
– Мен фақат олдинга қараб интиламан. Футболдаги кўрсаткичлар атиги олти ой билан ўлчанмайди. Жароҳат олган эдим ва бир ой майдондан ташқарида қолишга тўғри келди. Ҳозир бор эътиборим олдимга қўйган мақсадлар ва ўз ўйинимни яхшилашга қаратилган.



