

Бишкекдаги "Орион" меҳмонхонасида ташкил этилган халқаро семинарда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан футбол вакиллари иштирок этишди. Биздан вакил сифатида ЎФФ маркетинг бўлими ходими Бахтиёр Маметов билан "УзРепорт" ТВ шарҳловчиси Даврон Файзиев мазкур семинарда иштирок этишди.
Семинар давомида ОФК медиа-департаменти бошлиғи Эмилия Хинкканен, маркетинг ходими Эльнур Мамедов, УЕФА медиа-офицери Юлия Зенкович, шунингдек "Динамо" Минск клуби матбуот котиби Василий Князюк ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Семинар давомида футболдаги маркетинг масалалар, мухлислар билан ишлаш, ўйинларни ТВ орқали намойиш этиш каби мавзулар қизғин муҳокама қилинди.






