

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси футболчилари Месут Озил ва Илкай Гюндоган Туркия етакчиси билан учрашишган эди. Бу воқеа немис жамоатчилиги томонидан танқид қилинди.
"Германия терма жамоасида футболчиларни мажбурлаш йўқ. Биз уларга сабабларини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо Озил билан бундай бўлмади. У бизга ҳеч нарса дея олмади, бироқ Илкай Гюндоган ҳаммаси ҳақда батафсил гапириб берди. Улар танқидлар остида қолиб кетишди" - дейди Бирхофф.



