Бирхофф: “Германия терма жамоаси ҳозирча ҳеч нарсага эришгани йўқ”

Tolibjon Qosimov
9 июл 2014
Германия терма жамоаси менеджери Оливер Бирхофф Бразилия ва Германия ўртасида бўлиб ўтган мундиалнинг ярим финал учрашувини таҳлил қилди.
Йоахим Лёв шогирдлари бразилиялик рақибларини 7:1 ҳисобида янчиб ташлашди.

“Бразилияликлар ўйин тизгинини бутунлай қўлдан бой беришди. Биз бу имкониятдан фойдаланишга тайёр эдик. Жамоамиз жуда яхши футбол намоиш этди. Майдонда бизнинг устунлигимиз тўлиқ сезилди. Аммо биз ҳозирча ҳеч нарсага эришганимиз йўқ. Финал учрашувида кучлар яна тенг бўлади” – дейди Бирхофф.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com