Биринчи лига. 5-тур статистикаси
28 апр 2016 14:23
Янгиликлар
Биринчи лига. 5-тур статистикаси
Битта тур ўйинлари уч кунлаб ўтазилаётганига нима сабаб бўлаётганини сира тушуна олмадик.
ЎЙИНЛАР
* 5-турда жами 9та ўйин бўлиб ўтди.
* 5та ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган.
* 3та баҳсда меҳмон жамоаларнинг қўли баланд келган. Бу борада “Динамо”, “Хотира-79” ва “Насаф-2” жамоаларига омад кулиб боқди.
* Қолган битти учрашувда дуранг қайд этилган.
* Турнинг марказий ўйинида “Цементчи” “Оқ-тепа”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
* Наманган дербисида эса уйчиликларга омад кулиб боқди.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Локомотив-БФК» – 1:0.
«Цементчи» – «Оқ-тепа» – 3:0.
«УзДонгЖу» – «Косонсой» – 2:1.
«Норин» – «Хотира-79» – 0:1.
«Орол» – «Зомин» – 5:2.
«Хоразм» – «Динамо» – 1:2.
«Нурафшон» – «Ғиждувон» – 2:0.
«НБУ-Осиё» – «Машъал-2» – 1:1.
«Пахтакор-2» – «Насаф-2» – 0:1.

ГОЛЛАР
* 5-турнинг 9та ўйинида жами 23та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 2,5тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар 15та тўп киритди.
* Қолган 8та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 13та гол қайд этилди.
* Қолган 10та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада юз берди. “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси сардори Зоҳид Исмоилов “Локомотив-БФК” га қарши кечган баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси унинг киритган ягона голи учрашувда мезбонларга ғалабага келтирди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи “Хоразм” – “Динамо” (1:2) учрашувида юз берди. Мезбонлар ҳимоячиси Бобур Абдуллаев 86-дақиқада кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
* 3та дубл! Жамшид Қобулов (“Цементчи”), Наврўз Ҳаипов, Ренат Шилманов (“Орол”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси ушбу футболчиларнинг жамоаси бу турда ғалаба қозонган.
* 5та пенальти белгиланганди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
Тимур Бекжонов (“Хоразм”) – аниқ.
Раҳматулло Мелибоев (“Цементчи”) – аниқ.
Евгений Кочнев (“Нурафшон”) – аниқ.
Баҳром Нарзуллаев (“Нурафшон”) – аниқ.
Санжар Аҳмедов (“Машъал-2”) – аниқ.
* 1та автогол! “Хоразм” ҳимоячиси Бобур Абдуллаев жамоасининг “Динамо”га қарши ўтказган баҳсида кутилмаганда ўз дарвозасига киритиб юборди. Якунда самарқандликлар шунинг эвазига сафардан ғалаба билан қайтган.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турдаги ўйинлар кескин ва қўполликларга бой тарзда ўтди десак хато бўлмайди. Буни рақамлар ҳам айтиб турибди. 9та ўйинда жами 46та сариқ карточка.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 24 нафар футболчи сариқ карточка олди.
* Қолган 22та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 16та футболчи сариқ карточка олган.
* Иккинчи таймда эса бу борада кўрсаткич ортган. Боис яна 20 нафар ўйинчи сариқ карточка билан сийланган.
* Эътиборлиси ушбу турда “Норин” жамоасидан бирорта ҳам футболчи карточка олмаган.
* “Нурафшон” жамоаси футболчилари эса аксинча 6та сариқ карточка олиб, бу борада барчани ортда қолдирди.
* Бухоро дербиси “Нурафшон” – “Ғиждувон” (2:0) учрашувида 8 та сариқ ва 1та қизил карточка қайд этилди.
* 4та четлатиш!
Мақсуд Ҳайитов (“Хотира-79”)
Ербол Сейтназаров (“Хоразм”)
Дониёр Гоибов (“Ғиждувон”)
Баҳодир Даминов (“Пахтакор-2”)
Юқоридаги футболчилар энди камида кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида энг юқори баллни Шерзод Қосимов олган. Қувасойда кечган “Цементчи” – “Оқ-тепа” учрашувини бошқарган тошкентли ҳакамнинг ишини назоратчи Валентин Шашков 8,5 баллга муносиб кўрди.
* Нукусда кечган “Орол” – “Зомин” учрашувини бошқариб борган Равшан Абдувоҳидов эса аксинча энг паст балл олган ҳакамга айланди. Назоратчи Андрей Тамбовцев унинг ҳатти-харакатларини 7,3 баллга баҳолади.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 1:0. 524 томошабин.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,0, И. Носиров (Наманган) – 7,8, Э. Турсунов (Наманган) – 8,4, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).
*****
«Цементчи» (Кувасой) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 3:0. 1722 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,3
Назоратчи: В. Шашков (Ташкент).
*****
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 2:1. 97 томошабин.
Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,1, Б. Рўзиматов - 8
Назоратчи: А. Клепиков (Ташкент).
*****
«Норин» (Ҳаққулобод) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:1. 3756 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Копадзе (Фарғона) – 7,8, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,1, Д. Қосимов (Фарғона) – 8,0, А. Жабборов - 8
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
*****
«Орол» (Нукус) – «Зомин» (Зомин) – 5:2. 2355 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Абдувоҳидов (Қарши) – 7,3, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,3, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,6, Б. Конназаров - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
*****
«Хоразм» (Урганч) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:2. 1277 томошабин.
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент) – 8,2, Ф. Усмонов (Қарши) – 8,1, З. Элибоев (Қарши) – 8,1, А. Алимов – 8
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
*****
«Нурафшон» (Бухоро) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 2:0. 262 томошабин.
Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши) – 7,9, А. Абдуллаев (Тошкент) – 8,4, С. Сиразов (Тошкент) – 7,3, Ш. Ражабов - 9
Назоратчи: В. Нажафалиев (Тошкент).
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1. 78 томошабин.
Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,0, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,1, А. Суннатов (Гулистон) – 7,9, Ж. Мухторов - 9
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).
*****
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:1. 154 томошабин.
Ҳакамлар: О. Туйчибоев (Фарғона) – 8,2, Ҳ. Баҳодиров (Тошкент) – 8,3, Д. Клепиков (Тошкент) – 8,3, А. Нажафалиев - 9
Назоратчи: Ш. Бозоров (Наманган).

МУХЛИСЛАР
* Ушбу турдаги 9та ўйинга жами 10 225та томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1136 нафар мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз кирган ўйин “Норин” – “Хотира-79” (0:1). Ҳаққулободдаги баҳсга 3756 нафар ишқибоз ташриф буюрган.
* Аксинча “НБУ-Осиё” – “Машъал-2” ўйинини бевосита стадионда кузатиш учун 78та томошабин кирган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Локомотив-БФК» – 1:0. 524 томошабин.
«Цементчи» – «Оқ-тепа» – 3:0. 1722 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Косонсой» – 2:1. 97 томошабин.
«Норин» – «Хотира-79» – 0:1. 3756 томошабин.
«Орол» – «Зомин» – 5:2. 2355 томошабин.
«Хоразм» – «Динамо» – 1:2. 1277 томошабин.
«Нурафшон» – «Ғиждувон» – 2:0. 262 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Машъал-2» – 1:1. 78 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Насаф-2» – 0:1. 154 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
6-тур. 28 апрель (пайшанба)
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Оқ-тепа”
“Цементчи” – “Локомотив-БФК”
“УзДонгЖу” – “Хотира-79”
“Норин” – “Косонсой”
29 апрель (жума)
“Орол” – “Динамо”
“Хоразм” – “Зомин”
30 апрель (шанба)
“НБУ-Осиё” – “Насаф-2”
“Пахтакор-2” – “Машъал-2”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар