UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  4 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги)

Суперлига биринчи даврасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа "Нефтчи" бўлди.

Виталий Левченко шогирдлари ортда қолган 13 та турнинг 6 тасини ғалаба билан якунлашган бўлса, 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Тўплар нисбати 20-10, фарғоналиклар рақиблар дарвозасини 20 бор аниқ нишонга олишди, 10 та тўп ўтказиб юборилди.

Тўпурарлар пойгасида айни дамда жамоани тарк этгани айтилаётган Тома Табатадзе бормоқда, жами 6 та гол. Грузиялик футболчи "Пахтакор" (1 та), "Насаф" (2 та), "Сурхон" (2 та), "Қизилқум” (1 та) жамоалари дарвозаларини ишғол қилган.

"Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида жами 3 та гол урди, хусусан у "Сўғдиёна" (1 та), "Турон" (1 та), "Бухоро" (1 та) жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олишга эришди.

Ёзги трансферлар вақтида легионерга айланган футболчи Нурилло Тўхтасинов ҳам жамоанинг биринчи давра давомидаги тўпурарларидан бир ҳисобланарди. Нурилло 13 турда 3 та тўп киритди, жумладан "Сўғдиёна" (1 та), ОКМК (1 та) ва "Андижон" (1 та) дарвозаларига гол урди.

"Навбаҳор"дан "Нефтчи"га кўчиб ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Диёржон Туроповнинг ҳам тўпурлар жадвалида ўрни бор. Туропов ҳозиргача жами 2 та гол урди, жумладан "Андижон" (1 та), "Бунёдкор" (1 та) дарвозалари ишғол этилди. 

Навбатдаги тўпурар бу - Умар Адҳамзода. Дастлаб Фарғонанинг "Истиқлол" клубида ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"га кўчиб ўтди ва ҳозирда Виталий Левченконинг асосий қуролларидан бирига айланди. Адҳамзода Суперлиганинг илк турида "Металлург" дарвозасига 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Жамоанинг яна бир тўпурарларидан бири Олексей Ларин ҳисобланади. Легионер футболчи биринчи давра мобайнида жами 2 та тўп киритди, жумладан "Пахтакор" (1 та), ОКМК (1 та) дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Тажрибали футболчи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" сафига қўшилганидан сўнг ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида намойиш этмоқда. Ғофуров ҳам илк турда "Металлург" дарвозасига 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Фарғоналикларнинг кўплаб голларида айнан унинг ҳиссаси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" сафида Иззатилла Абдуллаев ҳам ортда қолган турлар мобайнида "Бухоро" дарвозасига 1 та гол урди.

Тўпурар жадвалининг умумий кўриниши:

1. Тома Табатадзе - 6 та.

2. Улуғбек Ҳошимов - 3 та.

3. Нурилло Тўхтасинов - 3 та.

4. Диёржон Туропов - 2 та.

5. Умар Адҳамзода - 2 та.

6. Олексей Ларин - 2 та.

7. Мирзоҳид Ғофуров - 1 та.

8. Иззатилла Абдуллаев - 1 та.

"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳозирга қадар Шароф Муҳитдинов ва Билолхон Тошмирзаев трансферларини эълон қилди. Шунингдек, айни кунларда фарғоналиклар сафида франциялик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика