UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  36 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   30 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  371 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  25 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

Бир пайтлар Кройфф ва Сантана ўйиндан олдин келишиб олишган экан Янгиликлар

Бир пайтлар Кройфф ва Сантана ўйиндан олдин келишиб олишган экан

Келишувни бузганлар жиддий жазоланар эди.

"Барселона" 1992 йилда Чемпионлар Кубоги ғолибига айланди. Йохан Кройффнинг жамоаси декабрь ойида Японияга, 1980 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Қитъалараро Кубоги финалига йўл олди. Бу клублар ўртасидаги ЖЧнинг дастлабки кўриниши бўлган, аммо унда фақат икки йирик мусобақа ғолиблари - Европа чемпионлар Кубоги ва Либертадорес Кубоги ғолиблари тўқнаш келарди.


Ўша йили "Барселона"нинг рақиби Теле Сантана бошчилигидаги "Сан-Паулу" (Бразилия) бўлди. Сантана тўртта етакчи штат чемпионатлари - Сан-Паулу, Минас-Жерайс, Риу-Гранди-ду-Сул ва Рио-де-Жанейро лигаларида зафар қучган Бразилидаги ягона мураббий.


Тасодиф туфайлими ёки атайин, икки клуб Токиодаги битта меҳмонхонага жойлашди. Финалга икки кун қолганида Кройфф ва Сантана қаҳва баҳонасида учрашишди ва кечки соат тўртгача суҳбат қуришди. Финални бошқарадиган аргентиналик ҳакам Хуан Карлос Лостау ҳам ўша меҳмонхонада эди ва у мураббийлар ўртасидаги мулоқот гувоҳига айланди. Бир неча йил ўтиб, ўша учрашув унга футбол инъом этган энг фойдали нарса эканлигини тан олган.


"Ўша кеча вақт алмашинуви туфайли уйхлай олмадим, чунки Аргентина вақти 12 соатга фарқ қиларди. Пастга тушдим, у ерда мени Теле кўриб қолди ва шундай деди: "Хуан Карлос, келақол, мен сени Йохан Кройфф билан таништирмоқчиман".

"Улар футбол ҳақида худди у муқаддас нарсадек гапиришарди. Суҳбат чоғида, ўйинни қалбаки жароҳат, тўпни тепиб юбориш ёки ўзгартиришлар билан чўзиш нотўғрилиги ҳақида гапиришди. Улар ўз ўйин услуби билан ғалаба қозонишни хоҳлашарди ва ҳурмат - муваффақият калити эканлигини тасдиқлашди. Кройфф ва Сантана ғалабани исташарди, аммо ҳалол футбол орқали. Уларнинг фикрича, қоидаларга амал қилинган баҳсда ғолиб ва мағлуб бўлмас экан" - дея ўша воқеани эсга олганди ҳакам.


Реферининг сўзларига кўра, мураббийлар тонг отай деб қолган бўлсада, футбол ҳақида гапиришдан чарчамасдилар. Кройфф ва Сантана бир-бирининг қўлини сиқиб, қасам ичишди: Агар ўйин вақтида "Барселона" ёки "Сан-Паулу" таркибидан бирор футболчи ҳалол ўйин қоидаларига риоя қилмаса, улар ўша заҳотиёқ алмаштирилади.


"Келишдик" - деганди Кройфф. Сантана мендан ушбу сирли аҳдлашувда иштирок этишимни сўради, шу сабабли қўлимни уларнинг қўли устига қўйдим. 40 йиллик фаолиятим давомида ҳеч нарса мени Теле ва Йохан ўртасидаги келишувчалик таъсирлантирмаган" - деганди ЖЧ-1990нинг энг яхши ҳакамларидан бири.


Икки кун ўтиб, 60 минг мухлис йиға олган финал бўлди. "Барселона" сафида Пеп Гвардиола, Рональд Куман, Чики Бегристайн, Микаэль Лаудруплар ўйнарди. "Сан-Паулу"да ҳам машҳурлар етарлича бўлган - Мюллер, Палинья, Тониньо Серезо, Кафу. Ўша Бразилия клубидаги аксарият футболчилар икки йил ўтиб жаҳон чемпионига айланишган.


Ўша баҳснинг асосий қаҳрамони Сократеснинг укаси - Раи бўлган. У Стоичковнинг голига дубл билан жавоб қайтарган. "Сан-Паулу" 2:1 ҳисобида зафар қучган.



Реферининг айтишича, мураббийлар ўз сўзида туришган: "Тоза ўйин вақти, голли вазиятлар кўп бўлган, айёрликларни пайқамадим".


Теле Сантана бошчилигидаги "Сан-Паулу" келаси йил ҳам Қитъалараро Кубоги финалига чиқди ва яна ғалаба қозонди. Бразилияликлар (иккала финалда таркибда бирорта легионер бўлмаган) бу сафар Фабио Капеллонинг "Милани"ни таслим этишди - 3:2.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика