UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39"Атлетико" ва "Интер" Арамбарри учун курашади  0 23:30Бундеслига. "Айнтрахт" Бременда меҳмон бўляпти (онлайн ҳисоб)  0 23:11"Боруссия"да мураббий алмашиши мумкин  0 22:47Бундеслига. Бремендаги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар билан танишинг  0 22:43МЮ футболчиси "Милан"га ўтади  2 22:24Марадона мураббийлик фаолиятини давом эттиради  0 22:05Ван Дейк нега васиятнома ёзишга мажбур бўлган?  3 21:40“Реал” форварди “Милан”га ўтишга розилик берди  1 21:35Игало: “Бу тушим ё ўнгимдалигига ҳали ҳам ишонолмайман”  1 21:20АПЛ. Коронавирусга навбатдаги тестлар топширилди, фақатгина “Тоттенхэм”да касаллик билан боғлиқ бир ҳолат аниқланди  0 21:10Сон Хён Мин ҳарбий хизмат ҳақда: “Оғир уч ҳафтани ўтказдим”  3 20:57УЕФА "Трабзонспор"ни еврокубоклардан четлаштирди   15 20:48Футзалимизни етим қилиб қўйманг!  2 20:40“Атлетик” Гиггзга махсус мукофот топширади  2 20:39Аъзамов ва Бундеслига логотипи, Сайфиевдан масофавий салом, ёш мухлислар ва Денис Иванков. "Пахтакор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9

Бир ўйин тарихи. Темур Жўраев қаҳрамонга айланган 2007 йилги “лой жанги” Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Темур Жўраев қаҳрамонга айланган 2007 йилги “лой жанги”

Биласиз, ҳозирги кунга келиб “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув марказий ва дерби мақомини олиб улгурди.

Бу икки жамоа қайси мусобақада, қандай шароитда бўлмасин доим бир-бирига муносиб кураш тақдим этиб келган. Мухлислар ҳам бошқа учрашувларга қараганда Тошкент дербисига кўпроқ эътибор қаратишади. Мозийга назар ташлайдиган бўлсак, икки пойтахт гранди иштирокидаги муросасиз баҳслар кўп кузатилганини кўришимиз мумкин. Улардан бири 2007 йил Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган, “лой жанги” номи билан тарихга кирган беллашувдир. Бугун лойиҳамизнинг навбатдаги сони орқали ушбу ўйин тафсилотлари, футболчиларнинг фикрларини, қизиқарли воқеалари борасида фикрлашамиз. Маълумот ўрнида “Бунёдкор” жамоаси дастлаб “Қурувчи” деб номланган.


Мазкур ўйиндан олдин “Пахтакор” ярим финалда жиддий қаршиликка учрайди. Юрий Саркисян бошчилигидаги “Нефтчи” қийинчилик билан таслим этилади. Билсангиз, фарғоналиклар ўша вақтларда юқори ўринлар учун курашарди. Қолган жамоаларга муносиб рақобат туғдирарди. Кўпчилик ишқибозлар ҳамон “Нефтчи”нинг пойтахт клублари билан учрашувларини қўмсашади. Ҳар ҳолда чемпионлик учун бугунгига қараганда тўрт, бешт жамоа ҳаракат қиларди. Ўзбекистон кубоги финали чиптаси тикилган баҳсда “шерлар” 3:2 ҳисобида зафар қучади. Бу даврга келиб совринли ўринлар учун курашга янги “Қурувчи” қўшилди. Таркиб кескин кучайтирилди, Азиз Ҳайдаров, Гочкули Гочгулиев, Бахтиёр Ашурматов, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко каби юқори савиядаги футболчилар таклиф қилинди. Дебют мавсумдаёқ кумуш медалларига эга чиқди. Албатта, Олий лигадаги биринчи мавсумдаёқ иккинчи ўрин ёмон натижа эмасди. Аммо, жамоада йилни соврин билан якунлаш имкони юзага келганди. Бунинг учун мамлакат кубоги финалида “Пахтакор”ни таслим қилиш талаб этиларди, ҳолос. Бироқ, рақиб сафида ҳам маҳоратли футболчилар етарли даражада эди. Ихеруоме Уче, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Қайсидир маънода фаворит улар ҳисобланарди. Ёш мураббий Миржалол Қосимов устозлигидаги жамоа ярим финалда “Машъал”дан кичик ҳисобда устун келади. Ғалаба тўпини 16 ёшлик Дмитрий Кузин киритганди.


Финал ўта ноқулай об ҳаво шароитида яъни 9 декабрь куни ўтказилади. Ўйин ўзига хос файзи бор МҲСК стадионига кўчирилади. Чунки, “Пахтакор” стадионида бу пайтда реконструкция ишлари олиб борилаётганди. Шу куни Тошкентда кучли ёмғир ёққан, бунинг оқибатида майдон умуман тўп тепиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганди. Шундоқ ҳам футбол мавсуми тугаб бўлган, аксарият клублар танаффусга чиқиб кетганди. Баҳс санасини эса бошқа кунга белгилашни сира иложи бўлмасди. Ҳавонинг авзойи бузуқ бўлишига қарамасдан 11 мингдан зиёд мухлис стадионга ташриф буюрганди, қолаверса Қосимовнинг мураббийлик фаолиятидаги илк финали саналарди.


Ўйинни айни пайтда ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлаётган Ноил Лутфуллин бошқаради. Майдон сирпанчиқ, бамисоли ҳақиқатдан ҳам лой жангига айланганди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмагач, жамоалар пенальтилар сериясига юзланишади. Қизиқ бир ҳолат, жамоалар лотарея бошланишидан олдин дарвозабонларни алмаштиришади. Игнатий Нестеров ўрнига Темур Жўраев, Павел Бугало ўрнига Олег Беляков майдонга тушади. Ёки бу мураббийларнинг олдиндан ўйлаган режаси, ёки вазият шуни тақозо қилган.


“Пахтакор”дан 11 метрлик нуқтадан зарбаларни Сервер Жепаров, Ислом Иномов, Темур Кападзе, Комолиддин Тожиев, Асрор Алиқулов, Илдар Магдеев беҳато тепади. “Қурувчи”дан Александр Хвастунов, Виктор Карпенко, Ёрқин Назаров, Сергей Лушан, Гочгули Гочгулиев, Шавкат Саломов аниқ амалга оширади. Еттинчи зарбани аслида Бахтиёр Ашурматов тепиши кутилганди. Аммо, сўнги паллада мураббий Рашид Ғофуровни олдига чақиради. Унинг берган зарбасини дарвозабон Темур Жўраев қайтаради. Айни пайтга келиб чигал ҳолат юзага келганди. Агарда, Беляков рақиб футболчиси тепган зарбани қайтарса вазият тенглашарди. Бўлмаса, барчаси тугарди. Амалда Темур Жўраев оҳирги зарбани мукаммал ижро этади. Тарихий “лой жанги”да ғолиб “Пахтакор”. Кейинчалик кейинги финалларда улар кўп бор ўзаро тўқнаш келишди. Лекин, бугун эслаб ўтган учрашув тарихдаги энг қизиқарлиси бўлганди. Футболчилар ҳам бу борада турлича фикр билдиришади.

Рашид Ғофуров ўз интервьюсида аслида нима бўлганини айтиб берганди: “Эҳ, эслатманг. Ажойиб ўйин бўлганди. Эҳтиёткорликка урғу бериб пенальтилар сериясигача етиб бордик. Ҳисоб тенг бўлиб турганда Бахтиёр Ашурматов навбатдаги зарбани йўллаши керак эди. “Рашид, сиз боринг ҳар ҳолда ярим ҳимоячисиз”, деди менга. Ўша пайтга қадар бундай масъулиятли паллада пенальти тепмаган эдим. Ҳуллас, Миржалол аканинг топшириғига биноан тўп тепиладиган нуқтага бордим. Хаёлимда тўпни юқори бурчакка тепмоқчи бўлдим. Лекин, сўнги паллада фикрим ўзгарди. Афсуски, зарба кўнгилдагидек чиқмади”.

Ўша ўйинда иштирок этган Илҳом Суюнов эса баҳсни шундай ёдга олади: "2007 йил МҲСК стадионида бўлиб ўтган "лой жанги"ни яхши эслайман. Ўша пайтлари "Бунёдкор" энди пайдо бўлган ва биринчи уринишда финалга чиққан эди. Таркиблар тенг кўринишда эди. Омад бизга пенальтилар сериясида кулиб боққан. Рашид Ғофуров пенальтини бажара олмаганидан сўнг биздан Темур Жўраев гол уриб бизга кубокни тухфа этган эди" 

"Пахтакор" ҳимоячиси Асрор Алиқулов "лой жанги" ҳақида: Тўғриси, ҳозир ўзим иштирок этган финал ўйинларидан ҳар бирини йилма-йил айтиб беришим қийин. Бу борада кўпроқ “МХСК” стадионида “Қурувчи”га (Ҳозирги “Бунёдкор”) қарши кечган баҳсни яхши эслайман. “Лой жанги” бўлганди. Об-ҳаво ҳам шу куни бироз ноқулай келиб, кутилган ўйинни намойиш этишга ҳар икки жамоа ҳам қийналганди. Асосий вақтларда кучлар тенг келгач, лотореяда омад “Пахтакор”га кулиб боққанди. Жуда ёқимли ғалаба бўлганди.



Ўзбекистон кубоги – 2007, Финал
09.12.2007 14:00. МҲСК стадиони, 11500 томошабин
“Пахтакор” – “Қурувчи” 0:0 пенальтилар сериясида 7:6
Бош ҳакам:
Ноил Лутфуллин.
“Пахтакор”: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 116), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Ренат Байрамов (Илдар Магдеев, 80), Сервер Жепаров, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов(Комолиддин Тожиев, 113), Анвар Солиев, Александр Гейнрих (Зайниддин Тожиев, 96).
“Қурувчи”: Павел Бугало (Олег Беляков, 119), Баҳтиёр Ашурматов, Абдумажид Тоиров (Темур Яфаров, 118), Гочкули Гочкулиев, Сергей Лушан, Рашид Ғофуров, Александр Хвостунов, Жасур Ҳасанов (Ёрқин Назаров, 100), Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко, Илҳом Мўминжонов (Шавкат Саломов, 12)



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+7   
31 мар 11:12:32
Abdusalom Mirzayev
Пенальти қайтаришдан бошқасига ярамасди, қовун тушириб қўяверарди.
+6   
31 мар 10:20:30
Узбекман
Австралия билан уйин кахрамони деб чикармабсизларда, дарвоза томон тепилган 6та зарбани барчасини утказиб юборган деб.
+5   
31 мар 17:49:20
Узбекман
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу ўйинни ўзиз кўрганмисиз? 6та голнинг хаммасида хам Темурни айбимиди? Плюс қанчадан қанча муқаррар голлардан асради.
Курганман, хисоб йирик булишлигида Темурнинг айби катта эди, агар Нестеров булганида бунака хисоб булмас эди...
+5   
31 мар 13:22:36
Uzbek_86
менимча бу дарвозабон бирорта бойнинг боласи булса керак а. доим пахтакор ва узбекистон термасида жамоасига панд бериб юрган
+5   
31 мар 11:39:35
Maykl Diamond
SAYT XODIMLARIGA TAKLIF: BOSHQA JAMOALARNING RETRO SUPER OʻYINLARIGA BAGʻISHLANGAN MAQOLALARNI HAM CHIQARINGLAR, MASALAN NAVBAHOR 1996 YILGI CHEMPIONLIK OʻYINI, NASAF OFK 2011 FINAL OʻYINI, OʻZB 16 2012DAGI FINAL VA ALBATTA U 23 OʻZBEKISTON VIETNAM OʻYINIGA OʻXSHAGAN...
+5   
31 мар 11:14:05
aral2019
гафуровлар хамма вакт бунёдкорнинг оёгидан тортиб юради. 2020 очлда анварни катоси деб бунёдкор очлдан колиб кетти
+4   
31 мар 10:51:16
Sanch017
Илхом Муминжоновни оегиниям ёмон синдирган эди Илхом Суюнов, шундан кейин нечта операция килди, лектн фаолиятини бошка тиклаб ололмади. Вахоланки, уша йили у тупурар булганди
+2   
31 мар 10:37:05
Ўзбеклигим фахрим
Узбекман фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Австралия билан уйин кахрамони деб чикармабсизларда, дарвоза томон тепилган 6та зарбани барчасини утказиб юборган деб.
Тўғри ўша ўйин эсимда сичқонни уйи минг танга бўлиб қолганда бизникилар учун ўша ўша термамизни Эрон Япония Ж. Корея Саудия Арабистони Австралияга ҳали бери кучи етмаслигига амин бўлганман.
   
31 мар 16:21:30
Jalol Jum
Барбрам шу вақитдаги уйинла зор эди
   
31 мар 12:04:25
........
Barselona, Pakhtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4 тадан узгариш булганми
Кубок бахсларида туртта узгартириш амалга ошириш мумкин эди
   
31 мар 10:31:58
Barselona, Pakhtakor
4 тадан узгариш булганми
-2   
31 мар 13:41:43
Пахтакорим
Узбекман фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Австралия билан уйин кахрамони деб чикармабсизларда, дарвоза томон тепилган 6та зарбани барчасини утказиб юборган деб.
Шу ўйинни ўзиз кўрганмисиз? 6та голнинг хаммасида хам Темурни айбимиди? Плюс қанчадан қанча муқаррар голлардан асради.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг