UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 19:13Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм)  4 19:11"Барселона" Виллиан учун сўнгги уринишни амалга оширади  2 18:50"Интер" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 18:27Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг зўр трансферлар ўнлиги маълум қилинди  7 18:05Тожикистон чемпионати. "Хўжанд" илк турда ЦСКАни мағлуб этди, Сидоровдан гол  4 17:42Нолито: "Роналду - буюк футболчи, аммо Месси барибир Мессида"  12 17:24АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда  1 17:20Ушбу мавсумнинг энг фойдасиз юлдузлари (Топ-11)   5 17:03"Челси" ўзига Италия чемпионатидан дарвозабон топди  1 16:39Агар улар терма жамоа бош мураббийлари бўлишганида...  3 16:10Расман: "Севилья" маошларнинг 70%га қисқарганини эълон қилди  0 16:06Мисрдаги жаҳон чемпионати, Англиядан тушган таклиф, Ҳолмуҳаммедовнинг дарвозага туриши – Осиё вице чемпиони Суннатилла Мамадалиев билан суҳбат  5 15:44"Манчестер Юнайтед" "Лацио" футболчиси борасида музокараларни бошлади  1 15:24Интервью. Шаҳбоз Умаров: “Энергетик” мураббийи футболчиларни ўз ўғлидек кўради”  15

Бир ўйин тарихи. Аъло Ҳубайл бошчилигидаги Баҳрайн билан рақобатнинг бошланиши Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Аъло Ҳубайл бошчилигидаги Баҳрайн билан рақобатнинг бошланиши

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар етти маротаба Осиё кубогида иштирок этган.

1996, 2000, 2004, 2007, 2011, 2015, 2019. Барча мусобақаларда гуруҳ босқичида қатнашган жамоамиз 3 бор чорак финал, бир маротаба ярим финал, бир маротаба нимчорак финалга йўлланма олиш баробарида ва икки бор гуруҳдан чиқа олмаган.

Дастлабки икки турнирда муваффақиятсизликка учраган терма жамоамиз 2004 йил Хитойда ўтказилган қитъа чемпионатида илк бор гуруҳдан чиқиб чорак финал чиптасига эга бўлганди. Бироқ, ҳозиргига қараганда ўша даврларда кучли ва юқори савиядаги Баҳрайн қаршилигини енга олмагандик. Гуруҳ раундида жуда ажойиб ўйин ўтказган, ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолган жамоамиз Ироқ, Саудия Арабистони, Туркманистонни бир хил 1:0 ҳисобида таслим қилади. Миржалол Қосимов ва Александр Гейнрихнинг жарима зарбаларидан урган бетакрор голлари бизга умумий тўққиз очкони тортиқ қилади. Бош мураббий сифатида Равшан Ҳайдаров иш олиб борсада асосий қарорларни ёрдамчи мураббий германиялик Юрген Гёде қабул қиларди. Умуман олганда ушбу мусобақага терма жамоа бир қанча йўқотишлар билан келади. Максим Шацких мамлакатда тарқалган парранда грипи туфайли мусобақага боришдан бош тортган.


Шунингдек, Владимир Маминов, Олег Пошинин, Жафар Ирисметов ҳам турли сабабларга кўра якуний таркибдан жой олмаганди. Уларнинг ўрнига кичик жаҳон чемпионатида қатнашган Александр Гейнрих, Илдар Магдеев, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев жалб қилинади. Баҳрайн билан кечган чорак финал турнирдаги энг қизиқарли ва шиддатли учрашувлардан бири бўлганди. Рақиб сафида Аъло Ҳубайл, Талъал Юсуф, Саид Фарҳан каби номдор ўйинчилар бор эди.

Бизнинг таркибимизни кучсиз деб бўлмасди. Жамоа сардори Миржалол Қосимов, ҳимояда Андрей Фёдров, саралаш босқичида кўплаб голлар урган Владимир Шишелов дарвозада бўйдор Евгений Сафонов ҳужум чизиғида Анвар Солиев ҳаракат қиларди. Биринчи бўлимдан сўнг таблода 0:0 ҳисоби турарди. Иккинчи бўлимда биз ҳам, баҳрайинликлар ҳам очиқ футбол кўрстишга киришиб кетишади. 60-дақиқада ёш Гейнрих жарима зарбасидан тўп киритиб ҳисобни очади. Аммо, хурсандчилик узоққа чўзилмайди. 71-дақиқада қанотдан узатилган тўпга биринчи бўлиб Аъло Ҳубайл етиб келади орадаги фарқни йўққа чиқаради.


Бу вазиятда ҳимоячилар диққатни йўқотганди 76-дақиқада унинг ўзи иккинчи тўпни киритиб жамоасини олдинга олиб чиқади. Марказда футболчиларимизнинг тўп оширишдаги хатосидан сўнг рақиб ўнг қанотдан тезкорлик билан ҳужумга ўтади ва марказдаги ҳужумчи Аъло Ҳубайлга тўпни еткази беради. Уни эса ҳимоячилар яна эътиборсиз қолдиришади Ўйин асосий вақти тугашига тўрт дақиқа қолганида Владимир Шишелов гол уриб мувозанатни тиклайди. Жамоадошининг ажойиб пасидан кейин икки ҳимоячини ортда қолдирган Шишелов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боради ва гол уради.

Учрашувнинг дастлабки қисми дуранг билан якунланганч ҳакам Чон Чул Квон жамоаларни қўшимча екстра таймларга таклиф қилади. Қўшимча бўлимларда вакилларимиз катта устунликка эга бўлсаларда, рақиб дарвозасига йўл топа олмайдилар. Натижада барчасини пенальтилар серияси ҳал қилади. Афсуски, унда футболчиларимизга омад кулиб боқмайди. Якуний зарбани йўллашда Леонид Кошелев хатога йўл қўяди. Якунда ўйин қаҳрамони Аъло Ҳубайл охирги зарбани бехато тепади. Шу тариқа Баҳрайн ярим финалга йўл олади. Бироқ, Японияга қўшимча бўлимларда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлади. Кейинги йилларда ҳам бу юрт терма жамоаси билан 2006, 2010, 2018 йилги Жаҳон чемпиоанти саралаш ўйинларида тўқнаш келдик. Аммо, бугун эслаб ўтган ўйинимиз Баҳрайн билан йўлларимиз кесишини бошлаб берди.


Осиё Кубоги-2004. Чорак финал.
Ўзбекистон – Баҳрайн. 2:2, пенальтилар серияси - 5:6
30.07.2004. Ченду (Хитой). “Лонгжуан” стадиони
Бош ҳакам
: Чон Чул Квон (Жанубий Корея)

Голлар: Александр Гейнрих (60), Владимир Шишелов (86) – Аъло Ҳубайл (71, 76)

Ўзбекистон: 21. Евгений Сафонов, 3. Андрей Фёдров, 24. Асрор Алиқулов, 28. Алексей Николаев, 4. Миржалол Қосимов (6. Леонид Кошелев, 106), 8. Сервер Жепаров, 18. Темур Кападзе (26. Марат Бикмаев, 83), 7. Андрей Акопянц, 9. Анвар Солиев (20. Элдор Магдеев, 33), 11. Владимир Шишелов, 15. Александр Гейнрих


Абдулазиз Искандаров тайёрлади




Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
22 мар 23:02:09
Farqi Nima
Ўзбекистон ТЖ тарихидаги энг кучсиз дарвозабон Сафонов бўлса керак, жуда жўн голларни ўтказиб юборарди, тўпга ташланиш нол эди, адашмасам, ўша пайтлари "Шинник"да ўйнарди, футбол шарҳида комментаторлар жуда танқид қилишган эди бир-икки бор
+1   
22 мар 21:46:02
ACM Man Utd
essiz shu tarkib bilan j chga chiqmadi na osyo chempioni boldi endi umid qilmasa xam bòladi
+1   
22 мар 21:05:31
Buxorogi
Biz uchun bugungi kunda qandaydir osonroq raqib qolmagan. Hammasi qandaydir bizni o'yinni o'qib bo'lib maydonga chiqmoqda. Yangilik qilmas ekanmiz, bundan keyin ham shundayligimizcha qolaveramiz
+1   
22 мар 20:52:48
Buxorogi
O'sha yillardagi Bahrayn biz muxlislarni necha bora qon qaqshatgan. Esimda, Nesterov 90+5 daqiqada jarima zarbasidan gol o'tkazib rosa yig'lagandi. Javob o'yinidayam shu ssenariy. 2005 yilgi o'yinlaram alamli yakunlangandi. Shuniyam aytish kerakki, o'tkazib yuborilgan gollarni tahlil qilsak himoya chizig'imiz bo'sh harakat qilganini ko'rish mumkin. Xulosa shuki, bizda hech qachon ideal himoya bo'lmagan. Hujum va yarim himoya boshqa mavzu.
   
23 мар 08:28:24
Maykl Diamond
Buxorogi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'sha yillardagi Bahrayn biz muxlislarni necha bora qon qaqshatgan. Esimda, Nesterov 90+5 daqiqada jarima zarbasidan gol o'tkazib rosa yig'lagandi. Javob o'yinidayam shu ssenariy. 2005 yilgi o'yinlaram alamli yakunlangandi. Shuniyam aytish kerakki, o'tkazib yuborilgan gollarni tahlil qilsak himoya chizig'imiz bo'sh harakat qilganini ko'rish mumkin. Xulosa shuki, bizda hech qachon ideal himoya bo'lmagan. Hujum va yarim himoya boshqa mavzu.
2009-yil 9-fevral kuni edi. Oʻshanda Nesterov jarimadan oʻyinning oxirida gol oʻtkazib rosa yigʻlagandi, bizga oʻxshab...
   
23 мар 08:27:16
Sardor Real 92
Adminlarga raxmat penaltini kimlar uralmagandi yozvornglar keyin O‘zbekistonning ajoyib g‘alabalarini xam qo‘ynglar U 19 Misrga yo‘llanmasi
   
22 мар 23:44:10
Madrid real madrid
Òwa vaqtdagi jarima zarbalarimiz wunchaki dahshatli bòlardi òyindan oldin raqib bow murabiylari òyin qoidasini buzmaslikni futbolchilarimizga yaxwilab tuwuntirdik deyiwardi
   
22 мар 23:00:33
FC PARVOZ JEYNOV!
Ajoyib. Bardavom bo'lsin. Rahmat adminlar.
   
22 мар 21:08:39
Doktor Haus
Toshimitsu Yoshida xato qilgan o'yinchi
   
22 мар 20:51:31
piramida
Маратжон Бикмаев ўшандаям пенальтидан гол уролмаганди. 18 ёшда эди. Тажриба йўқ десанг, 33 ёшидаям пенальтидан гол уролмади Австралияга. Хуллас, Бахрайн - Ўзбекистон, Иордания - Ўзбекистон, Австралия - Ўзбекистон пенальтилардан еганмиз. Яна битта гап. ўша 2004 йилдан кейин Бахрайндан ЖЧ лари саралаш босқичидаям аламли ютқазганмиз то 2010 йил ўртоқлик учрашувида Абрамов сафарда 4:2 ютмагунча.
   
22 мар 20:48:46
RASHID CHELSEA
Penaltilar seriyasi 3:4 bòlmaganmidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг