

28 ёшли форвардни харид қилишга камида 2 та Хитой клуби қизиқиб қолган, аммо уларнинг номи ошкор қилинмаяпти. Питерликлар кўпмиллионли келишувга умид қилиши мумкин, футболчи эса Россия футболи тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Олдинроқ Хитой клубларидан бири "Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смоловни харид қилмоқчи бўлган, аммо "буқалар" таклифни рад этишган эди.



