


"Мен фаолиятимни тугатиш ҳақида бир неча ойлаб ўйладим. Қарор қабул қилиш осон бўлмади. Лекин мени футболдаги даврим тугади. Жойни эса ёшларга бўшатиш вақти келди. Клуб тезроқ ўз жойига, яъни А Серияга қайтиши лозим. Мен клуб президенти Кампеделлига, оиламга, мураббийларим, жамоадошларим, жаноб Ди Карл, клубга ва барча мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар мени доим қўллаб-қувватлаб туришди. Ҳаммага раҳмат!", - дейди Сержо Пеллиссье.

Сержо Пеллиссье "Кьево" сафида 17 мавсумда 514 учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 139та гол уришни уддалаган.



