Билич: "Вест Хэм" Пайет учун унинг нархидан камроқ сўраяпти"

Aslanov Jasurbek
22 янв 2017
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич "Мидлсбро"га қарши АПЛнинг 22-тур учрашувидан (3:1) сўнг ярим ҳимоячи Дмитри Пайетга боғлиқ вазият ҳақида сўзлаб берди.

29 ёшли футболчи "Марсель"га ўтмоқчи. Аммо "болғаурарлар" Франция клубининг иккита таклифини рад этди.

"Янгилик йўқ. Энг яхши нарса бу бугун 21 январь, 10 кундан кейин эса трансфер ойнаси ёпилади. Икки йўл бор: У қолади ёки кетади. "Марсель" ёки бошқа клубга? У ажойиб футболчи, унинг ўз нархи бор, биз эса катта пул сўраётганимиз йўқ. Биз хатто унинг нархидан камроқ маблағ талаб қиляпмиз" - дейди Билич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC