Билич: "Пайе узоқ вақт "Вест Хэм"да қолишини истаймиз"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2016, 16:10
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич клуб жамоа ярим ҳимоячиси Дмитри Пайе билан янги шартнома имзоламоқчи.

"Клубимиз тўхтаб қолгани йўқ - инфратузилма, молиявий ҳолат ривожланяпти. Асосийси - энг яхши футболчиларни сақлаб қолиш ва уларга керак бўлган бошқа ўйинчиларни қўшиб олиш. Пайе - бизнинг етакчимиз ва буни очиқ айтишдан қўрқмаймиз. Албатта, бу футболчи Дмитри Пайе "Вест Хэм"да узоқ вақт қолишини истайман. Фақат мухлислар ва мураббийлар уни қолишини истаётгани йўқ, раҳбарият ҳам шуни хоҳлаяпти" - дейди Билич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal