UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган Янгиликлар

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган

Владивостокда вояга етган Любушин ҳарбий хизматни ўташ учун Фарғонага келади ва кейинчалик Тошкентнинг "Сокол" жамоасида фаолиятини давом эттиради.

1963 йил "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган футболчи чемпионат баҳсларида 58 ўйинда 13 голга муаллифлик қилади. Унинг фаолиятида 1964 йилги мавсум ўчмас из қолдирган. СССР чемпионати биринчи лигасида 33 учрашувда 8 тўп киритган Любушин Тошкентда Жанубий Американинг икки номдор жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида "Пахтакор"га муваффақият олиб келган голларни ургани билан ёдда қолади. 19 апрель куни Бразилиянинг "Пирасикаба" жамоасига қарши баҳсда Любушин ягона гол муаллифига айланди. У Игорь Малиновскийнинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага киритган.

8 июнь куни эса Уругвайнинг энг машҳур жамоаларидан бири саналган "Насионал" Собиқ Иттифоқ бўйлаб турнесини Тошкентда давом эттирган. "Пахтакор" билан ўйинга қадар "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва "Қайрат" билан баҳсларда уругвайликлар мағлубиятга учрашмаганди. Европада ҳам улар ўз турнесида енгилишмаганди. Тошкентда ҳисобни рақибдан Санфилиппи очган бўлишига қарамай, Владимир Тожиров биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклайди. Иккинчи бўлимда эса Малиновскийнинг тўп оширишидан сўнг Любушин яна гол муаллифи бўлади. Шу тариқа Малиновский ва Любушин ижросидаги ҳужумлар Жанубий Американинг икки клубини мағлуб этишда ёрдам берди. Валерий Любушин учун эса 1964 йилги мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсум сифатида эсда қоладиган бўлди.



"Пахтакор" - "Пирасикаба" (Бразилия) - 1:0
1964 йил 19 апрель. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор"
: Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор Науменко, Шокир Исмоилов, Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.
Гол: Любушин, 18 - 1:0.

"Пахтакор" - "Насионал" (Уругвай) - 2:1 (1:1)
1964 йил 8 июнь. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Акмал Азизхўжаев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Закиров), Максуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Таджиров, Игорь Малиновский.
Голлар: Санфилиппи, 15 - 0:1. Тожиров, 29 - 1:1. Любушин, 60 - 2:1.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика