Биласизми? Ўзбекистон МТЖ охирги 7та ўйинда фақат битта гол урди

Xayrulla Xoliqov
8 июн 2018
Бугун эрта тонгда Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жаҳон чемпионати иштирокчиси Уругвай терма жамоаси билан кечган баҳсда вакилларимиз 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет учинчи ўйинда гол урмасдан мағлубиятга учради. Умуман олганда биз охирги етти ўйинда фақат битта тўп кирита олдик, холос. Шунда ҳам Сенегалга қарши кечган 1:1 ҳисобидаги назорат беллашувида. Ўшанда Отабек Шукуров пенальтидан гол урганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг охирги еттита учрашуви

Хитой - Ўзбекистон 1:0 (ЖЧ саралаш)
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0 (ЖЧ саралаш)
БАА - Ўзбекистон 1:0 (Ўртоқлик ўйини)
Сенегал - Ўзбекистон 1:1 (Ўртоқлик ўйини)
Марокаш - Ўзбекистон 2:0 (Ўртоқлик ўйини)
Эрон - Ўзбекистон 1:0 (Ўртоқлик ўйини)
Уругвай - Ўзбекистон 3:0 (Ўртоқлик ўйини)


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia