Биласизми? Ўзбекистон МТЖ бу ишни иккинчи бор амалга оширди

Narzulla Saydullayev
31 янв 2024
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финалида Таиландни 2:1 ҳисобида таслим қилди ва кейинги босқичга чиқди.

Шу тариқа терма жамоа ўз тарихида иккинчи бор Осиё кубоги плей-офф босқичида ғалабага эришди. Бундан олдинги ягона ғалаба 2011 йил чорак финалда Иордания устидан қўлга киритилганди - 2:1.

2004 йил, чорак финал
Ўзбекистон - Баҳрайн 2:2 (пенальтилар серияси 3:4)

2007 йил, чорак финал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:2

2011 йил, чорак финал
Ўзбекистон - Иордания 2:1
ярим финал
Ўзбекистон - Австралия 0:6
3-ўрин учун баҳс
Ўзбекистон - Корея Республикаси 2:3

2015 йил, чорак финал
Ўзбекистон - Корея Республикаси 0:2

2019 йил, нимчорак финал
Ўзбекистон - Австралия 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)

2023 йил, нимчорак финал
Ўзбекистон - Таиланд 2:1


Плей-офф босқичида Ўзбекистон ҳозиргача 8та ўйин ўтказди: 2та ғалаба, 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда мусобақа мезбони Қатарга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia