Бибиана Штайнхаус: «Ҳеч қайси газетани ўқимадим»

Narzulla Saydullayev
11 сен 2017
Бундеслигадаги илк аёл ҳакам Бибиана Штайнхаус «Герта» – «Вердер» (1:1) учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди

«Биз учун асосийси – 90 дақиқадан сўнг эътиборда бўлмаслик. Бунга эришдик, хурсандман.

Барчаси тугагани учун анча енгил тортдим. Эртанги кунни кутаяпман, барчаси ўз ўрнига тушиши керак.

Атрофимдаги гап-сўзларга келсак шунчаки ҳеч қанақа газетани ўқимадим», – дейди рефери.

Штайнхаус бундеслигада бош ҳакам сифатида ишлаган биринчи аёл рефери бўлди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dw.com