Бэйл Евродан кейин фаолиятини якунлайди
05 июн 2021 11:30
Янгиликлар
Бэйл Евродан кейин фаолиятини якунлайди
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
"Marca" хабарига кўра, Уэльс термаси билан Евро-2020да қатнашганидан кейин футболчи ўз қарорини эълон қилади.
Бэйл "Реал" билан шартномасини бекор қилади. Ўз навбатида "Мадрид" ҳам футболчи билан ҳайрлашишга қарши эмас.
Шундай қилган тақдирда "Реал" ҳам футболчи учун 22 млн евро компенсация тўлаши керак бўлмайди.
Фикрлар