

Ўзининг биринчи голини Гарет 25-дақиқада жарима зарбасидан урган бўлса, 51-дақиқада у Хайнц Линднер қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор аниқ нишонга олди.
Ушбу мавсум 32 ёшли футболчи терма жамоа сафида 5 та гол уришга улгурди – сентябрь ойида Беларусь билан баҳсда хет-трик қайд этганди.
Қизиқ томони, "Реал" таркибида Бэйл бор йўғи 1 та гол урган – 22 август куни "Леванте" билан ўйинда (3:3).




