Бэйл бир йилдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин
21 май 2021 17:38
Янгиликлар
Бэйл бир йилдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин
Ҳужумчи Гарет Бэйл келаси йилдаёқ бутсаларини михга илиши мумкин.
Уэльслик футболчи "Тоттенхэм"даги ижарадан сўнг "Реал" қайтиши, у ерда 2021/22 йилги мавсумни ўтказиши мумкин ва шундан сўнг унинг шартномаси якунланади. Манбанинг хабарига кўра, Гарет кейинчалик фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Агар Гарет Бэйл келаси йили фаолиятини якунласа, у буни эрта амалга оширган бўлади. Футболчи 2021 йилнинг июлида 33 ёшни қарши олади.
Футболчи жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.
Фикрлар