"Бетис"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" президенти бош ҳакамга совға берди
20 май 2019 18:10
Янгиликлар
"Бетис"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" президенти бош ҳакамга совға берди
"Реал" ҳамда "Бетис" ўртасидаги ЛаЛиганинг 38-тур учрашуви якунланганидан сўнг учрашув бош ҳаками Альберто Ундиано Мальенко "Қироллик клуби" президенти Флорентино Пересдан совға қабул қилиб олди.
Маълумотларга кўра, 45 ёшли ҳакам учун "Сантьяго Бернабеу"даги ўйин фаолиятидаги сўнгги баҳс бўлди. Учрашувдан сўнг Перес ҳакамлар хонасига кириб, бош ҳакамга "Реал" стадионининг кичирайтирилган кўчирмасини совға қилди.

Мальенко бош ҳакам сифатида ЛаЛиганинг 346та учрашувида ишлади. Бу чемпионат тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар