

"Фекир айни дамда ЛаЛигада энг яхши футболчилардан бири. У шунчаки дахшатли ўйин намойиш қилмоқда. Умид қиламанки, Фекир "Бетис"да анча вақт қолади. Набилнинг трансфер суммаси 100 миллион еврога тенг. Ҳа, унга кўплаб топ-клублардан қизиқишлар бор. Демак, у ажойиб ҳолатда", - деди клуб президенти.
Олдинроқ маълум қилинганидек, Фекир билан "Барселона" шартнома имзолаш пайида юрибди.



