“Бешиктош” “Ювентус” ҳимоячиси Лихштайнерни “нишон”га олди

Omonjon To`xtamirzayev
4 сен 2017
“Ювентус” ҳимоячиси Стефан Лихштайнер “Бешиктош”нинг эътиборига тушиб қолди.


Туринликлар швецарияликни Чемпионлар Лигаси рўйхатига қўшмаганликларидан кейингина, турк клуби раҳбариятининг назари 33 ёшли футболчига тушди. Tuttomercotowеb хабар беришича, "Бешиктош" клубининг вакиллари Лихштайнернинг агенти билан футболчининг кетиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарни муҳокама қилиш учун алоқага чиқишни режалаштиришган.

“Бешиктош” Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида ўйнайди ва бу ҳал қилувчи омил бўлиши ҳам мумкин. “Ювентус” ва тажрибали ҳимоячи ўртасидаги шартнома 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрь куни ёпилади.


Tuttomercatoweb.com сайтидан Нозима Зарипова таржимаси


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb.com