

Бразилиялик футболчига 2 йиллик шартнома ва йиллик 2 миллион евро маош таклиф қилинди.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Шартномада шунингдек битимни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги борасида банд бўлади.
Қайд этиш керакки, 1,5 миллион евролик бонус ҳам кўзда тутилган, у учга бўлиб тўланади.
Тейшейра Хитой чемпионатида ҳаракат қилаётган эди, аммо 2021 йилнинг январидан клубсиз юрибди.



