

Футболчи айни дамда турк клубида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.
"Бургутлар"да боснияликни харид қилиш ҳуқуқи йўқ, аммо улар барибир каталонияликлар билан ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқчи. "Кўк-анорранглилар" ёзда Пьянични қўйиб юборишга тайёр.
31 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.



