"Бешиктош" мураббийи: "Биз Деле Алли билан боғланишга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламанки, у ёмғир туфайли аварияга учрамаган"
23 мар 2023 10:57
Янгиликлар
"Бешиктош" мураббийи: "Биз Деле Алли билан боғланишга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламанки, у ёмғир туфайли аварияга учрамаган"
"Бешиктош" бош мураббийи Шенол Гюнеш клуб ярим ҳимоячи Деле Алли билан боғлана олмаганини айтди.
Аввалроқ Гюнеш 26 ёшли англиялик футболчини мавсум охиригача ўйинлардан четлатгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Биз Деле Алли билан боғлана олмадик. Умид қиламанки, у бахтсиз ҳодисага учрамаган [кучли ёмғир туфайли]. Унга қисқа танаффус бердик, аммо у ҳали жамоага қайтгани йўқ. Биз у билан боғланишга ҳаракат қиляпмиз", – деди Гюнеш.
Фикрлар