

31 ёшли Дефур 2016 йилда 8,5 миллион евро эвазига "Бернли"га кўчиб ўтганди. Ўшанда у клубнинг энг қиммат футболчисига айланганди. Ўша вақтдан буён у "Бернли" таркибида 58 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.
Дефур бунга қадар "Генк", "Стандард" ва "Порту" каби клубларда ҳам ҳаракат қилган. Унинг янги жамоаси эса Бельгиянинг "Антверпен" клуби бўлади.



