

Олдинроқ, футболчини МЮ ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўз сафида кўришни хоҳлашаётганлиги айтилган эди.
- Фелиш - эндигина 19 ёшга кирган ўсмир, - дейди Силва. - У жуда ёш ва унда катта имкониятлар бор. Агар у келажаги борасида тўғри қарор қабул қила олса, унда келажакда ажойиб карьера борлигига ишонаман. У дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаши мумкин, бундай имконият ҳар кимга ҳам берилавермайди.
19 ёшли футболчи жорий мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 8та ассистга эришди.
transfermarkt.de футболчини 35 миллион еврога баҳолаган.



