Берлускони шошилинч равишда Монакодаги шифохонага ётқизилди

Eldor Akmurzayev
14 янв 2021, 20:15
“Милан” собиқ раҳбари ва ҳозирда “Монца” президенти Сильвио Берлускони юрагидаги муаммолар туфайли Монакодаги шифохонага ётқизилган.

Шифокор сўзларига кўра, у Берлусконини энг яқин шифохонага олиб боришга қарор қилган, чунки Италияга йўл олиш мақсадга мувофиқ эмасди.

Сентябрда 83 ёшли функционер коронавирус билан касалланган ва у хасталикни аломатларсиз ўтказганди. Берлускони ўзини изоляцияга олган ва кейинчалик шифохонага ётқизилган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Reuters