UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  5 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  13 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   16 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  26 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2

Бердиевдан "қўрқинчли" статистика Янгиликлар

Бердиевдан "қўрқинчли" статистика

Ўзбекистон кубоги финалигача 2 кун қолди.“Насаф” мусобақада қаторасига 2-марта ғолиб бўлиш учун “Навбаҳор”ни таслим қилиши керак.

Бу Қашқадарё клуби тарихидаги 10-финал ҳисобланади. Эътиборлиси, уларнинг барчасида Рўзиқул Бердиев “аждарлар” билан бирга эди. 

1997 йилда “Насаф” таркибига қўшилган Бердиев футболчи сифатида битта финал кўрган. 2003 йил “Пахтакор”га бой берилган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида Рўзиқул ака ҳам майдонда эди.

Демьяненконинг штабида ишлаган мавсумида эса ОФК кубоги қўлга киритилиб, Ўзбекистон кубоги финалида яна “Пахтакор”га имконият бой берилди (2011 йил).

Ниҳоят, Рўзиқул Бердиев “аждарлар” устозига айланганидан кейин жамоа 6та финал кўриб, улардан иккитасида ғолиб бўлди.

1) Ўзбекистон кубоги-2012

Бунёдкор – Насаф – 3:0 

Голлар: Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко

2) Ўзбекистон кубоги-2013

Бунёдкор – Насаф – 2:1

Голлар: Олександр Пишур (дубль) – Илҳом Юнусов

3) Ўзбекистон кубоги-2015

Насаф 2:1 Бунёдкор

Голлар: Артур Геворкян, Шерзод Аъзамов – Шерзод Аъзамов (а.г.)

4) Ўзбекистон кубоги-2016

Локомотив 1:0 Насаф

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов

5) ОФК кубоги-2021

"Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн) - "Насаф" (Ўзбекистон) 3:0 

Голлар: Махмуд Ал Марди 2, 1:0, Ҳусайин Сабба 74, 2:0, Флавио 79, 3:0

6) Ўзбекистон кубоги-2021

Пахтакор 1:2 Насаф

Голлар: Одил Ҳамробеков – Баҳром Абдураҳимов, Ғолиб Ғайбуллаев

Шунингдек, Бердиевнинг “Насаф”и Ўзбекистон Суперкубогида 3 бор “Пахтакор” билан тўқнашиб, фақат 2016 йилги баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган.

25 йилдан бери жамоа билан бирга юрган мутахассис на футболчилик, на мураббийлик даврида Ўзбекистон чемпионатини юта олмади. Аммо жорий мавсум охирида ушбу нохуш анъана ҳам якунига етадиганга ўхшаяпти.

Сўз охирида Рўзиқул Бердиевнинг футболчи, мураббий ассистенти ва бош мураббий сифатида “Насаф” билан эришган натижаларини келтирамиз: 

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали (3х): 2011, 2017, 2020.

Ўзбекистон чемпионати бронза медали (10х): 2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2х): 2015, 2021.

Ўзбекистон кубоги финалчиси (х5): 2003, 2011, 2012, 2013, 2016.

Ўзбекистон суперкубоги ғолиби: 2016.

ОФК кубоги ғолиби: 2011.

ОФК кубоги финалчиси: 2021.

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи (5х): 2013, 2016, 2017, 2020, 2021.

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев айни пайтда Суперлигада фаолият юритаётган мутахассислар орасида бир жамоани (танаффусларсиз) энг узоқ вақт бошқарган бош мураббий ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика