Бердиев – рекордчи, Шацкихда учинчи уриниш. Суперкубок ютган мураббийлар

Sherzod Nurmatov
26 май 2025, 18:05
Ўзбекистон Суперкубогига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Шу вақтгача қуйидаги 7 нафар мураббий Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучган. Бу борада дебютни Виктор Жалилов бошлаб берган бўлиб, у "Навбаҳор" билан совринга эга чиққан. Мазкур рўйхатда икки нафар европалик мутахассислар Питер Хюистра (Нидерландия), Славче Войнески (Шимолий Македония) ҳам бор. Улар "Пахтакор" устози сифатида 1 маротабадан Суперкубокка эга чиққан. 

Рекорд "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга тегишли бўлиб, мутахассис 2016, 2023, 2024 йилларда бундай натижага эришган. 

Максим Шацких учун бу учинчи уриниш ҳисобланади. Аввалги 2 йилда у "шерлар" билан "Насаф"ни таслим қилишга уриниб кўрган, лекин уддалай олмаган. 

1999. Виктор Жалилов ("Навбаҳор") 

2014. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")

2015. Вадим Абрамов ("Локомотив")

2016, 2023, 2024. Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

2019. Андрей Фёдоров ("Локомотив")

2021. Питер Хюистра ("Пахтакор")

2022. Славче Войнески ("Пахтакор")

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперкубок баҳси эртага 19:30 да старт олади. Учрашувга Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia