Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”
26 ноя 2020 19:50
Янгиликлар
Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”
“Серхио Рамоснинг келажаги борасида кўплаб тахминлар билдирилмоқда. У клуб билан ҳали ҳам янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамос 34 ёшда ва балки шу туфайли улар бир тўхтамга келолмаётгандир. Клуб бир йиллик, Рамос эса икки йиллик шартномани хоҳламоқда.
Ишончим комилки, агар Рамос “Манчестер Юнайтед”дек клубга ўтишни истаса, бу ўзи учун яхши бўлар эди. У зўр формада, ҳали ҳам жаҳон даражасидаги ҳимоячи ҳисобланади ва фикримча, юқори савияда ўйнашда давом этишни истайди. 36 ёшли Тьяго Силва АПЛга ўтиш ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлади ва ҳозирча бразилияликда барчаси ижобий кечмоқда. Бироқ, мен Рамосни “Реал” ўйинчиси сифатида кўрмоқдаман ва клуб у билан келишиб олади деб ўйлайман. Агар у кетса, бундан ҳайрон бўламан, аммо бу юз берса, мазкур ҳимоячи кўплаб клублар кўз остидалигига аминман”, дейди Бербатов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар