

28 ёшли италияликнинг олдинги битими 2 йилга мўлжалланган эди.
Берарди 2012 йилдан бери "Сассуоло"да ўйнайди ва 327та ўйинда майдонга тушиб, 121та гол ва 8та ассист қайд этган. Ўйинчи Италия терма жамоасида 24та ўйинда 6та гол уришга эришган.
Мавсумлар оралиғида унга "Милан" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирганди.
Берарди янги мавсум олдидан 10-рақамни олди.



