Бензема ва "Ал Иттиҳод" бош мураббийи ўртасидаги муносабатлар ёмонлашаётган бўлиши мумкин
23 авг 2023 21:35
Янгиликлар
Бензема ва "Ал Иттиҳод" бош мураббийи ўртасидаги муносабатлар ёмонлашаётган бўлиши мумкин
Нуну Санту клубдан Бенземани сотиб олишни сўрамаган.
"Ал Иттиҳод" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ва жамоа футболчиси Карим Бензема ўртасидаги муносабатлар ёмонлашаётган бўлиши мумкин. Asharq Al-Awsat нашрининг ёзишича, Нуну Санту "Иттиҳод" раҳбариятига Бензема унинг ўйин услубига тушмаслигини маълум қилган. Мураббий бошиданоқ Бензема билан шартнома имзолашни клубдан сўрамаган.
Бундан ташқари, Бензема клубга келганида сардорлик боғичини олишни режалаштирган, аммо бу амалга ошмади.
Барча жиҳатларни умумийлаштирганда, мураббий ва Бензема ўртасидаги муносабатлар чигаллашиб бораётган бўлиши мумкин. Франциялик футболчи клубда ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Каримнинг фикрича, бош мураббий нопрофессионал иш тутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар