

"Гризманн ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Антуан Испания чемпионатида, Европа чемпионлар лигасида ва терма жамоа сафида ҳам жуда яхши ўйин олиб бормоқда. Умид қиламанки, у янада кучаяди. Мен у билан жуда кўп суҳбатда бўламан. Антуан жуда меҳнаткаш бола. Ҳар доим юқорига интилишга ҳаракат қилади", - дейди Бензема ўзининг терма жамоадаги жамоадоши Гризманн ҳақида.



