Бензема "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Og'abek Samisov
22 окт 2022
"Реал Мадрид" етакчиси Карим Бензема бугун Ла Лига доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"Қаймоқранглилар" расмий сайти кечаги машғулотдан сўнг франциялик футболчида чарчоқ аломатлари сезилаётгани ҳақида хабар берди. Унинг тикланиш вақти ҳали номаълум.

34 ёшли Бензема мушаклардаги муаммолар туфайли сентябрь ойининг катта қисмини ўтказиб юборди. Жорий мавсумда унинг ҳисобида атиги 10 та ўйин ва 5 та гол бор.

"Реал" – "Севилья" учрашуви бугун "Сантьяго Бернабеу"да Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.


Og'abek SamisovМуаллиф
Манба: realmadrid.com